RU

Последние новости

21:53Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  0 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  16 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4

Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади" Новости

Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"

Ўзбекистон кубоги иккинчи туридан ўрин олган "Шўртан" – "Олимпик" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

– Ўйин ҳақида

Жамоамиз раҳбариятга майдонни тайёрлаб берганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Бу жуда катта меҳнатни талаб қилди. Футболчилар ҳам буни тушуниб туришибди. Миннатдорчилик билдираман. "Олимпик" ўйин бошида қизил карточка олди. Бугун биз ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Барчага миннатдорчилик билдираман.

– "Шўртан" учун Ўзбекистон кубоги қандай аҳамият касб этади?

– Ҳар бир ўйинга ғалаба учун тушамиз. Саволингизга шу тарзда жавоб бераман. 

– "Шўртан"нинг ўз майдонига қайтгани футболчиларга қандай ёрдам беради?

– Жуда хурсанд бўлдик. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади.

– Кубокдаги кейинги баҳс ҳақида қандай фикрдасиз?

– Тўғриси, кейинги ўйинимиз чемпионат доирасида. У ўйин ҳақида ўйлашга эрта. Кейинги ўйинимиз "Динамо"га қарши. Бор эътиборимиз фақат шу баҳсда. 

– Ўйиннинг 17:00 га қўйилиши қанчалик тўғри бўлди?

– Ташкилотчилар шуни хоҳлашди. Икки жамоа ҳам бир хил шароитда ўйнашди. Қизиқарлироқ ва тезроқ ўйин хоҳласак, бунда об-ҳавони ҳам ҳисобга олиш керак. Бугун менимча у қадар иссиқ бўлмади. Кейинги учрашувлар кечроқ бошланиши мақсадга мувофиқ бўларди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика