RU

Последние новости

14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  0 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   1 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  6 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  12 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  2 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  5 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  13 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  24 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  6 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6

“Қизилқум” пойтахт йиғинини бошламоқда Новости

“Қизилқум” пойтахт йиғинини бошламоқда

Теги :  Қизилқум
Футбол бўйича олий лига учрашувлари бошланишига тобора оз фурсат қолмоқда. Айни пайтда жамоалар бор эътиборларини янги мавсум ҳозирлигига қаратишган.

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси аъзолари қисқа таътилдан сўнг 12 февраль, яъни бугундан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ташкил этиш учун Тошкентга ташриф буюради.

Режага кўра, пойтахтда давом этадиган мазкур йиғин доирасида футболчиларимиз бешта синов-назорат учрашуви ўтказади:

13 февраль. “Қизилқум” — “Сўғдиёна”
15 февраль. “Қизилқум” — “Оқтепа”
17 февраль. “Қизилқум” — “Навбаҳор”
18 февраль. “Қизилқум” — “Қўқон-1912”
19 февраль. “Қизилқум” — “Металлург”.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, 24 январь — 7 февраль кунлари Фарғонада уюштирилган ўқув-машғулот йиғинидан сўнг, жамоани ҳимоячи Миржалол Қурбонов тарк этган. Миржалол навбатдаги мавсумни қўқонликлар таркибида бошлашга яқин турибди.

Тошкентда ўтадиган машғулотларга Нодирхон Камолов (“Нефтчи”), Элиёр Акбаров (“Цементчи”) каби футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда. Мураббийлар штаби навбатдаги йиғин доирасида яна бир қатор бошқа янги ўйинчиларни ҳам кўрикдан ўтказишни мақсад қилишган.

Янги мавсум олдидан “Қизилқум” футбол клуби мураббийлари ўтган йилги таркиб ўзагини сақлаб қолган ҳолда Илҳом Юнусов, Алишер Юсупов (“Насаф”), Отабек Нарзуллаев (“Бухоро”), Вячеслав Шевченко (Украина) каби футболчиларни  жамоага таклиф қилишган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика