RU

Последние новости

07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  0 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  1 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  24 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  7 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  7 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  4 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  108 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1

“Қизилқум” ўртоқлик баҳсида “Сўғдиёна”ни мағлуб этди Новости

“Қизилқум” ўртоқлик баҳсида “Сўғдиёна”ни мағлуб этди

Шу кунларда пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган “Қизилқум” футболчилари навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.

Унда кончилар Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси билан куч синашди.

Учрашувда ҳар иккала жамоа мураббийлар штаби бир қатор янги ўйинчиларни ҳам синовдан ўтказди. Шиддатли ва кескин кечган баҳснинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди — 0:0.

Танаффусдан сўнг, навоийликлар таркибига қўшилган болқонлик Неманья Йованович ҳисони очган бўлса, ўйин тугашига етти дақиқа қолганида Илҳом Юнусов “Қизилқум”нинг ғалабасини мустаҳкамлади — 2:0.

Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма:

“Қизилқум” (Навоий) — “Сўғдиёна” (Жиззах) — 2:0 (0:0).

Тошкент. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони. 22 июль.

Бош ҳакам
: Бахтиёр Намозов (Тошкент).

Назоратчи: Радик Серазитдинов (Тошкент).

Голлар: Неманья Йованович (69), Илҳом Юнусов (83).

“ҚИЗИЛҚУМ”:  Артём Макосин, Георгий Квесеишвили, Акмал Рустамов, Файзулла Қамбаров, Отабек Нарзуллаев, Эркин Бойдуллаев,  Элиёр Акбаров, Самандар Шодмонов, Илҳом Юнусов, Воҳид Шодиев, Баҳриддин Ваҳобов.

Захирадан майдонга тушганлар:  Неманья Йованович, Шерали Жўраев, Шукур Жумабоев, Нодирхон Камолов.

“СЎҒДИЁНА”: Музаффар Абдуллаев, Қаҳрамон Баҳодиров, Мурод Холмуҳаммедов, Акмал Холмуродов, Сарвар Жўраев, Сарваржон Холматов, Музаффар Музаффаров, Раббим Ҳасанов, Жамшид Ҳасанов, Алсалому Азатов, Акмал Абдураҳмонов.

Захирадан майдонга тушганлар:  Темур Ғаниев, Жаҳонгир Жиямуродов, Элиёр Орипов,  Сардор Эминов, Санжар Рашидов, Мўмин Мелиев, Дадажон Маматқулов, Дилмурод Икромов, Фарруҳ Шотурсунов, Ширинбой Абдуллаев.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” жамоаси давралар оралиғидаги танаффусдан сўнг, илк учрашувни  28 июль куни Тошкентда “Локомотив” жамоасига қарши ўтказади. Мазкур ўйин 13-турнинг кечиктирилган учрашуви саналади.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика