RU

Последние новости

08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  0 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  4 07:30Эрон ОАВси. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  4 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  24 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  4 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  3

"Қизилқум" - "Олмалиқ" ўйинига оид.. Новости

"Қизилқум" - "Олмалиқ" ўйинига оид..

Жамоамиз учинчи турда Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига қарши майдонга тушади.


Кон-металлургия саноати ҳомийлиги остида иштирок этувчи икки жамоа ўртасида баҳслар доимо қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечган. Бу икки жамоа шу кунгача элитада 16 марта учрашган. 8 учрашувда жамоамиз ғалаба қозонган, 2 ўйин дуранг ва 6 баҳсда навоийликлар ғолиб бўлишган. Тўплар нисбати - 28-23 жамоамиз фойдасига. "Олмалиқ"нинг "Қизилқум" майдонидаги учрашувлари статистикаси эса қуйидагича: 1 ғалаба, 1 дуранг ва 6 мағлубият. Тўплар нисбати - 10-18.

Бу икки жамоа сафида ҳам бир қатор футболчилар турли даврларда тўп тепишган. 2 апрель куни жамоамизга қарши бир қатор собиқ футболчилар майдонга тушиши мумкин. "Қизилқум" таркибида 2016 йилда рўйхатдан ўтган Акмал Рустамов, Георгий Квесиешвили, Шерали Жўраев, Самандар Шодмонов ва Собир Усмонхўжаевлар турли йилларда "Олмалиқ" шарафини ҳимоя этган. Шунингдек, ҳозирда жамоамиз таркибида бўлган Руслан Вагаповда ҳам собиқ жамоасига қарши тўп тепиш имконияти мавжуд.

 Бу баҳсни бошқариб борувчи ҳакам борасида ҳам маълумотлар бор. Олим Толибжонов бунга қадар бир марта бу икки жамоа ўртасидаги баҳсда бош ҳакамлик қилган. 2012 йил Зарафшон шаҳрида "Қизилқум" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Санъат Шихов ва Ғулом Ўрунов мезбонларга ғалаба келтурувчи икки голга муаллифлик қилган бўлса, Зафар Полвонов жавоб тўпи муаллифи бўлганди. Умумий статистика бўйича Толибжонов жамоамизнинг сафарда 5 учрашувини бошқарган экан. Шундан 1 ўйинда ғалаба ("Навбаҳор" 1:0, 2010й), 1 дуранг ("Шўртан" 1:1, 2013й) ва 3 баҳсда мағлубият ("Пахтакор" 0:1, 2011й, "Қизилқум" 1:2, 2012й, "Локомотив" 0:3, 2013й) қайд этилган. "Қизилқум"нинг ўз майдонидаги учрашувларда Толибжонов ҳакамлигида 6 ўйиндаги статистика қуйидагича: 1 ғалаба ("Олмалиқ" 2:1, 2012й), 4 дуранг ("Динамо" 1:1, 2013й, "Машъал" 0:0, 2014й, "Бухоро" 1:1 2014й, "Металлург" 1:1 2015й) ва бир мағлубият ("Пахтакор" 1:4 2014й).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика