RU

Последние новости

08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  0 07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  10 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  28 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  3 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  2 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  36 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  2 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  5 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  23 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  349 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8

"Қизилқум" Навоийда тайёргарликни давом эттирмоқда Новости

"Қизилқум" Навоийда тайёргарликни давом эттирмоқда

Теги :  Қизилқум
Янги йил олдида қисқа таътилга чиққан “Қизилқум” футболчилари 8 январдан бошлаб ўқув-йиғин машғулотларни бошлашди.

Айни кунда жамоа аъзолари Навоий шаҳрида кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда.

Жамоамиз таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ўтган йили “Қизилқум”да тўп тепган Отабек Зокиров,Шукурали Пўлатов, Отабек Исроилов, Акрам Баҳриддинов ва Илҳом Юнусов жамоа билан хайрлашди. Айни пайтда навоийлик футбол  ишқибозларига яхши таниш бўлган Неманья Йованович (Сербия) ва Григорий Квисешвили (Грузия) жамоамиз машғулотларида иштирок этишмоқда. Шунингдек, “Нефтчи”даги ёрқин ўйинлари орқали ишқибозлар эътирофига сазовор бўлган  посбон Евгений Черемисин (Россия) ҳам “Қизилқум” кўригида бўлиб турибди. Бундан ташқари, Элдор Бойматов (“Шўртан”), Сарвар Холматов (“Сурхон”), Дониёр Усмонов (“Навбаҳор”), Наврўз Алимов (“Қўқон-1912”), Алишер Саноев  (“Бухоро”) сингари футболчилар ҳам жамоамиз таркибида  шуғулланмоқда. Шунингдек, ўтган мавсумда ўринбосарлар сафида ҳаракат қилган иқтидорли маҳаллий футболчилар Суҳроб Ярашев ва Ҳусниддин Фазлиддинов асосий таркиб аъзолари билан бирга. Жамоамизнинг тажрибали легионери туркманистонлик Артур Геворкян яқин кунларда сафга қайтади. Шунингдек, йиғин давомида грузиялик ҳужумчи ҳам жамоа таркибига келиб қўшилиши кутилмоқда.

Футболчиларимиз 25 январга қадар тайёргарликни Навоийда давом эттиришади. Сўнгра ўқув-йиғин машулотлари пойтахтимиз Тошкентда ўтказилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика