RU

Последние новости

06:10"Манчестер Сити" - "Ал Айн" 3:0 (Матнли трансляция)  3 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  1 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  1 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  128 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0

“Қизилқум” жамоаси 26 январь куни “Андижон” билан ўйнайди Новости

“Қизилқум” жамоаси 26 январь куни “Андижон” билан ўйнайди

Айни кунларда олий лига жамоалари барча эътиборни янги мавсумга пухта ҳозирлик кўришга қаратишган.

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси 23 январь куни иккинчи босқич ўқув-машғулот йиғинини якунлади. Машғулотлар Навоий шаҳрида уюштирилди.

Режага кўра, кончилар 24 январь эрталаб  Фарғонага етиб келишди. Ҳозирда навоийликлар Фарғонадаги “Азия hotel” меҳмонхонасида истиқомат қилишмоқда.

“Қизилқум”  футбол клуби мураббийлар штаби навбатдаги ўқув-машғулот йиғин доирасида 29  январь — 10 февраль кунлари бўладиган  анъанавий “Ҳоким кубоги” турнирида иштирок этишни режалаштиришган. Айни чоғда  ўттиз нафарга яқин футболчи мураббийлар кўригидан ўтмоқда.

Таркибда деярли ҳеч қандай йўқотиш йўқлиги эътиборлидир. Жамоани фақатгина ҳимоячи Асқаржон Муҳиддинов тарк этган. Навоийда ташкил  этилган иккинчи босқич тайёргарлик машғулотларига легионерлар украиналик Андрей Деркач, Вячеслав Шевченко, грузиялик Георгий Квесиешивили келиб қўшилишганди. Шунингдек, янги мавсумдан бошлаб Алишер Юсупов, Илҳом Юнусов (иккиси ҳам  “Насаф”дан), Самандар Шодмонов (“Шўртан”)лар  “Қизилқум” жамоаси шарафини ҳимоя қилишга яқин туришибди.

“Ҳоким кубоги” турнири баҳслари бошлангунига қадар, “Қизилқум” футболчилари бир неча назорат учрашувида майдонга тушишни режалаштирган. Жумладан, навоийликлар Фарғонада дастлабки ўртоқлик учрашувини 26 январда “Андижон” вакилларига қарши ўтказади. Бу ўйин Фарғонадаги “Марказий” стадионда соат 15.00 да бошланади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика