RU

Последние новости

14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  0 14:20ОКМК 6 йилдан буён Намангандан ғалабасиз қайтмоқда. Лушчан ва Қосимов дуэлида ким ғолиб чиқади?  3 13:58"Ал Иттиҳод" Погба учун курашга киришди  3 13:37Учрашувнинг сўнгги қисми жанжалга айланиб кетган "Нефтчи" - "Бухоро" баҳсидан ГАЛEРEЯ  1 12:25"Интер" Маркус Рэшфордни нишонга олди  3 11:47А Серия клуби Антони билан шартнома имзолашга уринди. Аммо, у Испанияга қайтишни хоҳламоқда  1 11:20"Манчестер Сити" ўйинчиси янги клуби билан келишувга эришди  1 10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  4 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  24 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  19 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  8 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  13

"Қизилқум": Эркин Жабборов машғулотларга қўшилди Новости

"Қизилқум": Эркин Жабборов машғулотларга қўшилди

Хабарингиз бор, миллий чемпионатимизда маълум муддат танаффус юзага келганди. Қисқа таътилдан сўнг, "Қизилқум" жамоаси аъзолари 11 октябрдан яна ўз қароргоҳларида йиғилдилар.
Айни чоғда бош мураббий Юрий Лукин қўл остида футболчилар Навоийдаги "Сўғдиёна" стадиони ва "Ёшлар" спорт мажмуаси яшил майдонларида машғулотларни давом эттиришяпти.

Маълумки, ҳозирда Дубайда миллий терма жамоамиз навбатдаги ўқув машғулот йиғинини ўтказмоқда. Ҳужумчимиз Наврўзбек Алимов мазкур йиғинда иштирок этаётган бўлса, ёш ва умидли дарвозабонимиз Дилшод Ҳамроев эса Мьянмада ёшлар ўртасида давом этаётган Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Қувонарлиси, деярли бутун мавсумни жароҳатини даволаш билан ўтказган моҳир дарвозабон Эркин Жабборов яна жамоанинг умумий машғулотларига қўшилди.

— Жароҳат — футболчининг асосий душмани саналади, — дейди Эркин Жабборов. — Бу йилги чемпионатда атиги бир ўйинда майдонга тушдим. Биринчи даврада жамоамизнинг Фарғонада "Нефтчи"га қарши ўтказган учрашувидан сўнг, оёғимдаги жароҳат қайта безовта қилди. Натижада Москвада жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлдим. Футболчи учун ўз жамоаси ўйинларини майдон ташқарисида туриб кузатиш жуда оғир. Шукрки, ҳаммаси ортда қолди. Ҳозирги ҳолатим ёмон эмас. Шифокорлар умумий машғулотларга қўшилишимга рухсат беришганидан хурсандман. Мураббийлар имкон беришса, қолган учрашувларда ўз жамоамга албатта ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" футболчилари йигирма учинчи турда Наманганда "Навбаҳор" жамоаси меҳмони бўлади. Учрашув 17 октябрь куни соат 17.00 да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика