RU

Последние новости

15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  0 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  2 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  6 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  18 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  2 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  2 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  13 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  10 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  3 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  5 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  2 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  4

"Қизилқум": Дастлабки йиғин Навоийда ўтказилмоқда Новости

"Қизилқум": Дастлабки йиғин Навоийда ўтказилмоқда

Ўзбекистон XXII миллий чемпионати олий лигасида ўз мавқеини сақлаб қолган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўймоқда.
Қишки таътилни якунлаган кончилар 20 декабрдан машғулотларга киришди. Жамоа аъзолари Юрий Лукин бош мураббийлигида илк йиғинни 30 декабрга қадар ўз қароргоҳларида ташкил этишни режалаштиришган.
 
Айни пайтда Навоийдаги “Сўғдиёна” стадионида уюштирилаётган машғулотларда йигирма беш нафар футболчи иштирок этяпти. Унда асосан ўйинчиларнинг жисмоний тикланишига эътибор қаратилмоқда.
 
Таркибда ўзгаришлар хусусида шуни айтиш мумкинки, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида “Олмалиқ”, “Сўғдиёна”, “Насаф” футбол клубларидан таклиф қилинган ва ижара асосида тўп сурган барча футболчилар ўз жамоалари ихтиёрига қайтиб кетишган.
 
“Қизилқум” футбол клуби бош директори Ҳамид Актамовнинг билдиришича, янги мавсумда навоийликларнинг муносиб иштирок этиши учун барча шарт-шароитлар яратилади. Жумладан, ҳозирда бир қатор тажрибали ва етакчи футболчилар билан музокаралар олиб бориляпти. Уларнинг номи клуб билан расман шартнома тузилгач, маълум қилинади. Аммо, шуни таъкидлаш мумкинки, мўлжалдаги футболчилар ўтган мавсумда “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Нефтчи”, “Насаф”, “Металлург” жамоаларида тўп тепган. Бундан ташқари, мамлакатимиз мухлисларига яхши таниш бўлган ва Навоий футболи мактаби тарбияланувчиси, ҳужумчи Владимир Шишеловнинг ҳам “Қизилқум” таркибига қўшилиши кутилмоқда.
 
Айни чоғда машғулотларда иштирок этаётган футболчиларни асосан маҳаллий ўйинчилар ташкил этади. Янгиларнинг эса Янги йил байрамидан сўнг, аниқроғи, 5 январдан Навоий шаҳрида давом эттириладиган навбатдаги босқич ўқув-машғулот йиғинига келиб қўшилиши кутилмоқда.
 
Яна шуни эслатиб ўтиш керакки, вилоят ҳокимлиги ва клуб бош муассиси — НКМК томонидан “Қизилқум” жамоаси учун йил якуни ҳамда Янги йил шарафига байрам дастурхони уюштиришни мўлжаллаган. Тантанали тадбир 22 декабрь куни Навоий шаҳрида ўтказилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика