RU

Последние новости

13:59Сурия Россияга қарши баҳсда 7 нафар асосий таркиб футболчисидан фойдаланмайди  1 13:26Мухлислар сабаб Косово терма жамоаси ўйинни тугатмай, майдонни тарк этди  2 12:35"Насаф" собиқ футболчиси Ўзбекистонга қайтмоқда  1 12:26Дэвис "Реал" олдига шарт қўйди  2 12:18Рубен Аморим: "МЮ илк кунлардан қўрқмасдан ўйнаши керак"  1 10:54Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги келажаги маълум  4 10:22Кеча дубль қайд этган Роналду қачон фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди  15 09:47Анчелотти истеъфога чиқарилса, унинг ўрнига «Реал»да вақтинчалик мураббий ким бўлиши маълум  5 09:10Жалолиддин Машарипов: «Ҳали ўйин тугамади...»  56 08:19Криштиану Роналду яна бир рекордни янгилади  22 07:48«Барселона»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  8 03:40ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Гуруҳлардаги ҳолат ва мураббийлар фикри   27 02:52Миллатлар лигаси. Роналду 910-голини урди, Испанияда ғалаба, "Титанлар жанги"да дуранг ва бошқа натижалар  5 02:05Ўртоқлик ўйини. Моуринью жамоаси "Зенит"ни мағлуб қилди  0 00:47Расман: Поль Погба энди жамоасиз  1

Қишки танаффусда "Пахтакор" қай даражада ўзгарди: янги техник ҳомийга эга бўлди, нуқталар кучайтирилди, Ортиқхўжаев клубда қолди Новости

Қишки танаффусда "Пахтакор" қай даражада ўзгарди: янги техник ҳомийга эга бўлди, нуқталар кучайтирилди, Ортиқхўжаев клубда қолди

Championat.Asia Суперлига клубларига бағишланган материаллар циклни давом эттирмоқда.

Аввалроқ “Насаф” қишки танаффусда қандай ўзгаришларга учрагани ҳақида сўзлаб бергандик. Бугун Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони - "Пахтакор" ҳақида ҳикоя қиламиз.

Таркиб, трансферлар ва жароҳатлар

"Шерлар" ўтган йилги таркибни сақлаб қолишни уддалади. Жамоани бор-йўғи уч нафар футболчи: Илия Мартинович, Александр Насонов ва Икром Алибоев тарк этишди. Черногориялик ҳимоячи 2022 йилнинг ёзида “Пахтакор”га келганди ва Максим Шацкихни жамоага керакли эканлигига ишонтира олмади. Мартинович ўтган мавсумнинг қолган қисмини захира ўриндиғида ўтказди. Насонов ҳам ишонарли ҳаракат қила олмай, ватанига қайтди. Алибоевга келсак, у 2019-2022 йиллардаги сингари Жанубий Кореяга жўнаб кетди.

Аслида юқорида номи тилга олинган футболчиларнинг ҳеч бирини катта йўқотиш деб бўлмайди. Чунки уларнинг ўрнига сифатли ўйинчилар олиб келинди: Насонов ўйнаган ҳимоянинг ўнг қанотига "Насаф"дан Дилшод Саитов таклиф этилди; Мартинович кетганидан сўнг ҳимоя марказини ўтган йили “Олимпик” етакчиларидан бирига айланган Муҳаммадқодир Ҳамралиев кучайтириши кутилмоқда; майдон марказидаги Алибоев ўрнига эса АГМКда ўзини яхши томонлама кўрсата олган Гиорги Папава олиб келинди.

Кучайтирилиши лозим бўлган муҳим позиция қанот ҳужумчиси эди. Максим Шацкихга ажойиб вингер лозим эди ва Сардор Рашидов танлови маъқул кўрилди. Рашидов “Умм Салал”да бор-йўғи олти ой ўйнади ва собиқ клубига қайтди. Бу вақт ичида Рашидов Қатар клуби сафида тўққизта учрашувида иштирок этиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Пўлатхўжа Холдорхоновнинг “шерлар” лагерига қайтганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз – у “Олимпик” таркибида яхши мавсум ўтказди, қолаверса, Ўзбекистон U-20 термаси сафида сермаҳсул ўйин намойиш этди.

Раҳбарият ва мураббийлар таркибидаги ўзгаришлар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент ҳокимлигидан кетганига қарамай, ҳамон “Пахтакор” бошқарувида қолмоқда. Шу тариқа, клуб бошқарувида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади.

Қишки йиғин натижалари

“Пахтакор” янги мавсумга Анталияда ҳозирлик кўрди ва у ерда саккизта ўртоқлик учрашуви ўтказди. 20 февраль куни жамоа Тошкентда Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши майдонга тушди, яқинлашиб келаётган шанба оқшомида эса (25 февраль) Марказий Осиё дербиси бўлиб ўтади – “Қайрат” “шерлар” меҳмони бўлади.

• "Днепр-1" (Украина) - 0:3 ҳисобидаги мағлубият;

• "Вадуц" (Лихтенштейн) – 1:2 ҳисобидаги мағлубият;

• "Младость ГАТ" (Сербия) - 1:0 ҳисобидаги ғалаба;

• “Самгурали” (Грузия) – 1:0 ҳисобидаги ғалаба;

• “Аксу” (Қозоғистон) – 5:2 ҳисобидаги ғалаба;

• "Шкупи" (Шимолий Македония) – 4:1 ҳисобидаги ғалаба;

• "Динамо" (Батуми, Грузия) - 0:2 ҳисобидаги мағлубият;

• “Динамо” (Киев, Украина) – 1:0 ҳисобидаги ғалаба;

• “Динамо” (Самарқанд) – 1:1 ҳисобидаги дуранг.

Йиғин аввалида Максим Шацких шогирдлари муносиб натижа кўрсата олмади. Сабаби оддий: футболчилар жуда кўп меҳнат қилишди, келгуси мавсум учун жисмоний тайёргарликка пойдевор қўйилди. Йиғин якунига қадар “Пахтакор” ғалабали юриш амалга оширди. Қайд этиш жоиз, Батумининг “Динамо”сига қарши ўйинда “шерлар” таркибида фақат ёшлар жамланганди.

Фойдали маълумот

Қишки танаффус вақтида “Пахтакор” техник ҳомийсини ўзгартирди: эндиликда “шерлар” “Adidas” ўрнига “Puma” либосларида ҳаракат қилади. Йиғинларда жамоа машғулот учун мўлжалланган либосларда ўйинларни ўтказди, 2023 йилги мавсум учун тақдим этиладиган тақдимот тез орада бўлиб ўтиши керак. Миш-мишларга кўра, либослардан бири ранг-баранг кўринишда бўлади.

Суперлига клубларининг Анталиядаги йиғинида бўлган Championat.Asia сайти ходимлари таъкидлаганидек, "Пахтакор" янги тизим асосида машғулот ўтказди. Аниқроғи, тизим эски, аммо анча унутилган: гап бир вақтлар Максим Шацких тўп тепган Киевнинг "Динамо"сида иш бошлаган Валерий Лобановский тизими бўйича олиб борилган машғулотлар ҳақида кетмоқда. Унинг моҳияти келгуси мавсум учун жисмоний тайёргарликни имкон қадар муҳим даражага олиб чиқишга қаратилган. Шу боис, машғулотлар жуда оғир кечди - мухбирларимизнинг сўзлашича, "Пахтакор" футболчилари машғулотлардан кейин зўрға қадам босишган. Футболчилар ўртоқлик ўйинлари кунларида ҳам тўлиқ куч билан машғулот ўтказишган, бундай ҳолат одатда камдан-кам учрайди.

Шунингдек, “Championat.Asia” ходимларидан бири “Пахтакор”нинг мавсум бошланиши олдидан нега кучайиб бораётганини тушунтириб берди. Унинг сўзларига кўра, Максим Шацких кўпроқ ёшларга таянишга тайёр, шу сабабли, Ҳамралиев ва Холдорхоновлар клубга қайтарилган. Сардор Рашидовнинг “Пахтакор”га қайтиши эса учинчи бор юз берди: 2021 йил у Қатардан, 2022 йилда “Ал Қувайт”дан, сўнгги мавсум эса “Умм Салал”дан қайтиш қилган.


Николай Егоричев

Оқил Абдубарноев таржимаси 

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика