RU

Последние новости

22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  2 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0 21:40Суперлига. "Қизилқум" бу йил ҳисобидан иккинчи маротаба "Бунёдкор"дан устун келди  10 21:18Олимпиада. Марокаш АҚШ дарвозасига 4та гол урди ва ярим финалга чиқди  7 20:54Назорат учрашуви. "Динамо" - "Насаф" баҳсида ғолиб аниқланмади  0 20:35Жота - Роналду ҳақида: "Евро-2024 унинг термадаги сўнгги турнири деб ҳисобламайман"  0 20:17Эрик тен Хаг жароҳатлар ҳақида: "Бу ҳеч нимани ўзгартирмайди"  0 20:01Дуайт Йорк: "Хойлундда форвардга керак бўладиган Х-фактор йўқ"  0 19:37"Роналду билан ишлаш жуда осон эди" — Анчелотти  5 19:09"Страсбур" "Челси" футболчисини ижарага олди  1 18:45Расман: "Фулхэм" "Арсенал" футболчисини харид қилди  0 17:59Гвардиола Ҳоланднинг спорт формасидан қониқмаяпти  1 17:34"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки ҳимоячи бўйича таклифини рад қилди  3 17:07"Лейпциг" "Барселона"нинг Дани Ольмо бўйича таклифини рад этди  1 16:39"Хави "Барселона"га келгач, ҳаммасини ўзгартирди" — Левандовски  1

Пулька. “Локомотив-БФК” билан “Норин” ғолиб Новости

Пулька. “Локомотив-БФК” билан “Норин” ғолиб

Кеча Фарғона шаҳрида биринчи лигага ўтиш турнири якунига етди.

“А” гуруҳида 1-ўринни эгаллаган “ФарДУ-Футбол инфо” жамоаси кеча “В” гуруҳда 2-ўринни олган “Локомотив-БФК”га қарши майдонга тушди. Гарчи фарғоналиклар учрашувда илк бор ҳисобни очишган бўлсада, “темирйўлчилар” якунда жавоб тўпини киритиб, мағлубиятдан қутилиб қолди. Ўйиннинг асосий бўлими дуранг билан интиҳо топгач, навбатн тўғридан-тўғри пенальтилар сериясига етиб келди. Лотореяда “Локомотив-БФК”нинг иқтидорли посбони Равшанбек Ягудин чинакамига қаҳрамонлик кўрсатди ва икки бор зарбани қайтаришга эришди. Бу билан у жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

“ФарДУ-Футбол-инфо” – “Локомотив-БФК” 1:1 (пенальтилар бўйича 3:4)
Фарғона. “Спартак” стадиони.
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Тимур Галеев, Акбар Пўлатов, Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Андрей Тамбовцев.
Гол: Шердор Туронов – Фотих Восиқов.
“ФарДУ-Футбол инфо”: 41.Фаҳридин Мирзақосимов, 3.Маъмур Қосимов, 4.Зуҳриддин Раҳматов, 5.Рустам Абдуҳамитов, 6.Шодиёр Холмаматов, 11.Аброр Ҳамидходжаев, 13.Аҳрор Абдуллаев, 14.Хайрулло Мадаминов, 15.Алишер Нуралиев, 17.Мирзоҳид Эгамбердиев, 21.Шердор Туронов (С),   
Захира: 16.Ислом Сайдуллаев, 7.Усмон Соипов, 8.Дилмурод Шаматов, 10.Қаҳрамон Мамадалиев, 12.Муҳаммадали Эрмаматов, 18.Нурмуҳаммад Усмонов, 77.Хожимурод Насриддинов.
 “Локомотив-БФК”: 25.Равшанбек Ягудин, 5.Дилмуроджон Мелиқўзиев, 6.Абдулазиз Абдуҳамитов, 8.Никита Ефременко, 10.Фотих Восиқов, 11.Рустам Яралиев, 17.Ҳаётбек Сотволдиев, 21.Ҳумоюн Султонов, 22.Афросиёб Исоқов, 24.Воҳид Холбоев (С), 26.Аббос Саидкаримов.
Захира: 2.Ботир Холлиев, 7.Суннатилла Саидов, 14.Владимир Васильев, 19.Шохруҳ Ражабов, 20.Шохруҳ Муротов, 23.Шохрух Раззоқов, 27.Яҳё Рўзиев.

Мазкур баҳсдан сўнг навбат “Норин” – “Бухоро-2” ўйинига етиб келди. Мазкур баҳсда ҳам асосий таймларда дуранг (0:0) билан якун топгани учун мухлислар пенальтилар сериясига гувоҳ бўлди. “Норин” посбони битта тўпни қайтарган бўлса, “Бухоро-2”нинг етакчиси Нодир Жўраев эса устунни нишонга олди.Шу тариқа ҳақлабодликлар 18 йиллик танаффусдан сўнг ниҳоят яна биринчи лигага қайтди.

“Норин” – “Бухоро-2” 0:0 (пенальтилар бўйича 4:2)
Фарғона. “Спартак” стадиони.
Ҳакамлар: Игорь Гормашов, Анвар Маражабов, Сервер Еремеев, Игорь Худойдотов.
Назоратчи: Султон Зайлобидинов.
“Норин”: 1.Азизбек Абубакиров, 2.Азизулло Маҳмудов, 4.Алишер Абдуллаев, 5.Шоирбек Рўзиев, 6.Дамир Жаволитдинов, 3.Достон Ибрагимов, 9.Анвар Абдуқодиров (С), 17.Дилмурод Маликов, 11.Жамол Сирожиддинов, 10.Шаҳбоз Жумабоев, 7.Акмал Юлдашев.
Захира: 28.Муҳаммадали Иброҳимов, 8.Баҳодир Валиев, 14.Муҳаммад Нуриддинов, 16.Абдулазиз Юсупов, 12.Жаҳонгир Юлдашев, 15.Ҳусан Жуманазаров, 13.Садриддин Раҳимов.
“Бухоро-2”: 1.Шаҳзод Шамсиддинов, 19.Элшод Дилмуродов, 4.Миржалол Жумаев, 8.Тўймурод Ортиқов, 5.Саиддостон Фозилов, 6.Мирзабек Ҳакимов, 10.Жонибек Тожибоев, 11.Мелс Саидов (С), 22.Нодир Жўраев, 7.Сардор Сулаймонов, 89.Шероз Ҳамидов.
Захира: 12.Амиршох Шавкатов, 77.Солибек Каримов, 21.Аббос Ходжиев, 14.Жаҳонгир Хайриев, 9.Истам Амонов.

Шу тариқа Фарғона шаҳридаги пулька ўйинлари якунланиб, келаси йил биринчи лигада иштирок этиш хуқуқини “Локомотив-БФК” ўзида сақлаб қолган бўлса, Ҳақлабоднинг “Норин” жамоаси 18 йиллик танаффусдан сўнг яна биринчи лигага қайтди.   

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика