ПСЖ президенти: "УЕФА бизни тинч қўйсин"
21 мая 2018 18:26
Новости
ПСЖ президенти: "УЕФА бизни тинч қўйсин"
"Агар тўғрисини айтадиган бўлсам, бизга санкция қўллашса ҳайрон қоламан. Катта можаро бўлади. Биз доимо қоидаларга амал қилганмиз. Бу ҳақиқат, УЕФА бизнинг МФПни (молиявий фэйр-плей) жуда жиддий, хатто адолатсиз муҳокама қилмоқда.
Ёмон иш қилмадик. Улар пулларимиз қаердан келганини билишади, ҳеч қандай қарзимиз йўқ, молиявий кафолатларни тақдим этдик. Бошқа клубларда қарздорлик бор. Биз барча харажатларни қоплаяпмиз, улар биздан нима истайди? Бизни тинч қўйишсин.
Янги ҳомийларга эга бўламиз. Nike билан музокаралар ўтмоқда, тез орада янги битим имзолаймиз. Титул ҳомийимиз (Emirates) билан келишув якунига етмоқда, биз бошқа даъвогарлар билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини кўриб чиқяпмиз" - дейди Ал-Ҳелайфи.
ПСЖ 2014 йилдаги қоидабузарлик учун трансферларга 60 млн. евродан кўпроқ пул сарфлаш тақиқланган эди. Бу йил санкциялар каттароқ бўлиши мумкин.
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии