RU

Последние новости

16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  0 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  124 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  7 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  13 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  14 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1

Профессионаллик сари қадам — машҳур юлдузлар «CА» ва «Тезкор Студия»да эксперт сифатида иш бошлайди Новости

Профессионаллик сари қадам — машҳур юлдузлар «CА» ва «Тезкор Студия»да эксперт сифатида иш бошлайди

Узоқ кутиб қолганимиз, Суперлига ўйинлари бошланишига ҳам оз қолди. Июнь ойидан сайтимизда бошланажак қайноқ ҳафталикларни ўтказиб юборманг!

«Тезкор Студия» кўрсатувини оммавийлигини янада ошириш ҳамда даражасини кўтариш мақсадида у ердаги фикр мулоҳазалар профессионал тарзда ўтиши учун сайтимиз Ўзбекистон миллий терма жамоаси, «Навбаҳор» ва «Пахтакор»даги ўйинлари орқали миллионлаб мухлисларни олқишига сазовор бўлган собиқ футболчи — Леонид Кошелев билан келишувга эришди. Таниқли мутахассис, Ўзбекистоннинг бир неча карра чемпиони бўлган собиқ ярим ҳимоячи эндиликда ўзбек футболи бўйича «Тезкор Студия» дастурида профессионал эксперт сифатида фаолият юритади.

Қисқа фурсатда футбол жамоатчилиги ва мухлислар томонидан эътирофларга сазовор бўлаётган «Тезкор Студия» аввалдан қатор мавзуларда мутахассислар фикри билан қизиққан. Кўрсатув бошловчиси Камолиддин Алимов ҳамда доимий иштирокчилар, сайтимиз экспертлари — Шаҳбоз Беғамов ҳамда Толибжон Қосимов "учлиги"дан иборат таркиб эндиликда янада профессионал тарзда шакллантирилади.

Шу боис футбол мавзусида ўз соҳаси мутахассис бўлган Леонид Кошелев дастур экспертига айланади.  Шунингдек, тез кунларда, Испания, Италия, Германия ва Англия чемпионатлари ҳамда еврокубоклар бўйича ҳам экспертларимиз билан танишиб оласиз.

Биласиз, МДҲ мамлакатлари орасида энг машҳур канал "Матч ТВ" телекомпанияси ўзининг доимий студиялари, хусусан РПЛ ўйинлари учун махсус экспертлар, яъни соҳа мутахассислари бўлган собиқ футболчилар ёки мураббийлар хизматидан фойдаланиб келади. Хусусан жаҳон футболида Гари Линекер, Гари Невилл, Андрей Аршавин ва Андрей Талалаев сингари мутахассислар тур ўйинлари таҳлили билан бевосита канал студияларида фаолият юритишади.

"Championat.asia" сайти доим холис таҳлилий ва танқидий руҳда ўз фаолиятини давом эттиради. Барча мавзу ва муҳокамаларда соҳа мутахассисларини эшитиб, вазиятга холис баҳо беришга интилади. Айнан мазкур жиҳат сайтимиз танлаган йўл ва устувор вазифа ҳисобланади. Ўзбек футболини чуқур таҳлили, ҳар ўйин ва деталларга профессионал тарзда ёндошиш "championat.asia" аниқ позицияси.

Турнинг рамзий жамоаси, энг яхши футболчи ёки дарвозабон каби лауреатларни ҳам ҳар турда аниқлашни сайтимиз илк бор йўлга қўйган ва бунда таҳлилий ёндошиб, мантиқан иш юритган. Буёғига ҳам сайтимиз янада профессионаллик сари қадам ташламоқ ҳаракатида.

"Championat.asia" сайти ҳамда «Тезкор Студия» дастури мухлисларини ҳали олдинда катта янгиликлар кутмоқда. Бизни кузатинг ва "championat.asia" сизга ўзбек футболи ҳамда еврофутболга аниқ кўзгу тутади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика