RU

Последние новости

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  5 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

⚡️ Профессионал футболда майдонга чиққан ёши энг кичик футболчи ким? Новости

⚡️ Профессионал футболда майдонга чиққан ёши энг кичик футболчи ким?

Охирги кунларда Австралияда 14 ёшли Юмер Абили ва Ш.Ирландияда 13 ёшли Кристофер Атертон профессионал футболга қадам қўйгани ҳақида ўқидим.

Атертон Буюк Британия рекордини янгилаганини ҳақида сайтимиз орқали хабар бердик.

Абили эса Австралия кубоги доирасида “Оукли Кеннонс” ҳамда “Макартур” (2:5) жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 90-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилди. У дарвозабон ҳисобланади.

Бу борада энг ёш футболчи ким?

Рекорд ўтган йили либериялик 11 ёшли болакай - Эрик Маршал (ярим ҳимоячи) томонидан қайд этилган. У 2009 йил боливиялик Маурисио Балдивисио (ҳужумчи) 12 ёшлигида ўрнатган рекордни янгилаган экан. Маршал 4-дивизион жамоаси "FC Gar’ou" сафида бунга эришган.

Ўзимиздачи?

"11v11.com" портали статистикасига кўра, Ўзбекистон МТЖ тарихидаги энг ёш футболчи Илёс Зейтуллаевлиги кўрсатилган. У 16 ёш-у, 267 кунлигида ЖЧ-2002 саралаши доирасида Иордания (1:1)га қарши баҳсда терма жамоада дебют қилган. Аммо Зейтуллаев интервьюларининг бирида ёши 2 йилга кичрайтирилганинин тан олганди. Ундан кейинги ўринлардан эса Александр Гейнрих (17 ёш-у, 219 кунлик. Словакия 1:4) ҳамда Жасур Жалолиддинов (17 ёш-у, 219 кунлик. Беларус 0:1) жой олган.

Шунингдек, Жалолиддинов 2018 йил 16 ёш-у, 80 кунлигида Ўзбекистон Суперлигасидаги дебют қилиб, ёши энг кишик ўйинчилар қаторидан жой олганди. Кейинчалик унинг натижасини яхшилаган футболчининг эса ёши кичрайтирилгани аниқланганди.

Умуман Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги энг ёш футболчи - Шавкат Саломов (15 ёш) ҳисобланади.

P.S. Хуллас, шунақа гаплар)

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика