RU

Последние новости

01:45"Тен Хаг куляптими?" Охара МЮ устозининг соврин ҳақидаги сўзларига эътироз билдирди  1 01:20МЮ бошқа клуб билан келишиб қўйган Фофанага қизиқиш билдиряпти  0 00:45Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"  0 00:42Молиявий қийинчиликка учраётган "Барселона" 12 августгача Уильямс учун 58 млн. евро тўламоқчи  4 00:11Акбар Усмонов: "Гватемаладан аламимиз бор. Сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик"  3 00:09РПЛ. "Рубин" янги мавсумни меҳмондаги ғалаба билан бошлади  1 23:54Гюндоган "Пахтакор"га қарши ўйнаши мумкин  3 23:35Тен Хаг МЮ ҳақида: "Гвардиолани ҳисобга олмаганда, биз икки мавсум давомида Англияда қолганлардан кўпроқ соврин ютдик"  2 22:55Хосе Венансио Лопес: "Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик"  1 22:19Акбар Усмонов: "Сўнгги ЖЧдан бери Гватемала биз учун принципиал рақиб"  1 21:28Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Совринга Винисиус муносиб"  6 21:20Mirabror Usmanov Cup-2024. Драматик кечган баҳсда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Гватемалани 5:4 ҳисобида мағлуб этди  7 21:00Эдерсон кетса "Манчестер Сити" дарвозасини ким қўриқлайди?  1 20:31Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ ўрин олган гуруҳ: ўйинлар, таркиблар, натижалар  8 20:17"Астон Вилла" 50 млн. фунтга Онанани сотиб олди  1

ПРО-Лигада кимлар бош мураббийлик қилмоқда? Новости

ПРО-Лигада кимлар бош мураббийлик қилмоқда?

Теги :  ПРО-лига
ПРО-Лигада фаолият юритаётган мураббийларни таништиришда давом этамиз.

Сайтимиз орқали аввалроқ “А” гуруҳидаги жамоаларнинг бош мураббийлари ҳақида тўхталиб ўтгандик. Қуйида эса “Б” гуруҳидаги  9та жамоанинг бош мураббийлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

"Ғиждувон" – Шерзод Сатторов
Бухоронинг “Ғиждувон” жамоаси жорий мавсумдан буён яна ПРО-Лигада иштирок эта бошлади. Чемпионатда қатнашиши сўнгги паллаларда ҳал бўлган “Ғиждувон”га бу йил ҳам Шерзод Сатторов устозлик қилмоқда. Шунга қарамай жамоанинг ҳозирча чемпионатда қайд этаётгани натижалари ижобий чиқмоқда. Катта футболда фақатгина “Ғиждувон”да мураббий сифатида ишлаган Сатторовга таниқли мураббий Усмон Тошев ва унинг доимий ҳамроҳи Фарруҳ Ҳамроев яқиндан кўмаклашмоқда. Таркибдан ҳам асосан маҳаллий футболчилар ўрин олганини айтиш мумкин.  

"Зомин" - Зоир Ҳасанов
Бунгача ОФКнинг инструктори сифатида мамлакатимизда ёш мураббийларга таълим бериб келган Зоир Ҳасанов катта футболда асосан ушбу йўналишдаги иши бўйича танилган. Суперлигадаги профессионал клубларда ҳозирча бош мураббий сифатида ишлаб кўрмаган Ҳасанов ўтган йили маълум муддат Жиззахнинг бошқа бир жамоаси “Ғаллакор”ни бошқарганди. Кейинчалик у ердан кетгач, маълум муддат ишсиз юрди. Жорий йилдан бошлаб Ҳасанов энди “Зомин” устози сифатида фаолият юритмоқда. Бош мураббийга Асқар Умаров ёрдам бераётганини қўшимча қилиш лозим.  


“Ёзёвон” – Салимжон Зокиров
Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани жамоаси бир неча йиллардан буён ПРО-Лигада иштирок этиб келмоқда. Ушбу жамоани лигада ўз ўрнини топиб кетишида Салимжон Зокировнинг ҳиссаси беқиёс эканлигини айтиш даркор. Негаки, камтарона шароитдан келиб чиқиб, Ёзёвон туманида профессионал жамоани ушлаб туришнинг ўзи осон эмас. Жамоада молиявий имкониятлар хавас қилгудек бўлмасада, ҳар йили курашчан жамоа шакллантириб келинади. Энг асосийси “Ёзёвон” лигада ўз ўрнини сақлаб келмоқда. Салимжон Зокировнинг мураббийлик лицензияси билан боғлиқ муаммо борлиги сабабли ҳар йили клуб менежери сифатида ПФЛ рўйхатидан ўтади. Лекин жамоадаги ташкилий ишлар билан параллел равишда мураббийликни ҳам ўзи олиб боради. Унга маҳаллий мураббий Лутфулло Ҳайдаров ёрдам бериб келмоқда. Ёзёвонликларнинг ҳозирча чемпионатдаги кўрсаткичлари чакки эмаслингини аълоҳида эътироф этиш жоиз. Негаки, жамоа 10 жамғариб, турнир жадвалида 2-ўринни банд этиб турибди.
 
"Хотира-79" – Науфал Бобоев
Наманган вилояти, Уйчи тумани жамоаси бўлмиш “Хотира-79” ҳам чемпионат бошланишига оз фурсат қолганида йиғилди ва янги мавсумга шошилинч тарзда тайёргарлик кўрди. Бу пайтга келиб клуб раҳбариятида ҳам ўзгариш юз бериб, эндиликда раис сифатида Носиржон Султонов ишлаб келмоқда. Янги раҳбарият бош мураббийликка аввалига андижонлик Нозим Муллаохуновни таклиф этганди. Бир неча йил “УзДонгЖу” жамоасини бошқариб келган мураббийда “А” лицензияси борлиги учун ҳам “Хотира-79” раҳбарияти ушбу постга айнан Муллаохуновни таклиф этишга қарор қилганди. Аммо маълум фурсат ўтгач, жамоадаги шароитлар Муллаохуновни қониқтирмади ва мураббий “Хотира-79” билан дўстона равишда хайрлашиб қўйишга қарор қилди. Шундан сўнг жамоа кўп вақт бош мураббийсиз қолиб кетмади. Бунгача асосан аёллар жамоасида мураббий сифатида ишлаган Науфал Бобоев Уйчи жамоасини қабул қилиб олди. Янги мураббий қўли остида уйчиликлар яқинда Бухорода иродали ғалабага эришди. “Лабса” билан ўйинда 2:1 натижаси билан муваффақият қозонган уйчиликлар ушбу омадли юришини кейинги турларда ҳам давом эттира олишини вақт кўрсатади. Науфал Бахтиёровичга мураббийлар штабида маҳаллий ёш мураббийлардан бири Омил Мўминов ёрдам берадиган бўлди.


"Нурафшон" - Воҳид Холбоев
Тошкент вилоятининг “Нурафшон” жамоаси лига дебютанти саналади. Асосан тошкентлик футболчилардан иборат бўлган жамоага ёш мураббийлардан бири Воҳид Холбоев устозлик қилмоқда. Холбоев бунгача ҳам ПРО-Лига (биринчи лигада) клубларини бошқарган. Хусусан, “Оқ-Тепа”, “Локомотив-БФК” жамоаларида бош мураббий сифатида ишлаган. Ўтган йили эса Воҳид Холбоевни собиқ “Обод” жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаганини ҳам кўрдик. Холбоевга “Нурафшон” жамоасида тажрибали футболчи Асқар Жадегиров ҳам ўйновчи-мураббий сифатида кўмаклашмоқда. Тошкент вилояти жамоаси ҳам чемпионат старти арафасида лигада ўйнаши аниқ бўлди. Шунга қарамай мураббийлар жамоага иқтидорли ўйинчиларни таклиф эта олди.

"Шердор" - Бахтиёр Сатторов
Самарқанднинг “Шердор” жамоаси маълум муддатлик танаффусдан сўнг яна қуйи лигада иштирок эта бошлади. Бунда бош мураббий Бахтиёр Сатторовнинг ҳам ҳисса катта бўлди дейиш мумкин. Сабаби 32 ёшли мураббий жамоасини ПРО-Лигада қатнашиши учун сўнгги паллагача харакат қилиб, ПФЛдан руҳсат олишга эришди. “Шердор” таркиби ҳам асосан самарқандлик футболчилардан ташкил топган. Бахтиёр Олимжоновичга мураббийлар штабида Алишер Латипов, Фазлиддин Бобоқулов ҳамда Жаҳонгир Абдуллаев ёрдам бермоқда. Сатторов бунгача “Машъал” ёшлар жамоасида мураббий сифатида ишлаган. Шундай экан мураббий бу йил у ПРО-Лигада дебют мавсумини ўтказмоқда.


"Ифтихор" - Асад Дўрмонов
Лига дебютанти “Ифтихор” жамоаси раҳбарияти бошқарув постига Асад Дўрмоновни олиб келишга қарор қилди. Айтишларича раҳбарият томонидан бош мураббийни олдига “Б” гуруҳида 1-ўринни эгаллаш вазифаси қўйилган. Асли сурхондарёлик бўлган Асад Чоршанбиевич учун Фарғона футболи бегона эмас. Кўп йиллардан буён ушбу вилоятда истиқомат қилиб келаётган мураббий бунгача ҳам ПРО-Лигада (биринчи лигада) бош мураббий сифатида ишлаган. Хусусан маълум муддат “Ёзёвон” жамоасини бошқарган. Қолаверса “Нефтчи” клубида ҳам турли лавозимларда мураббий сифатида фаолият юритганини мухлислар яхши билишса керак. Керакли мураббийлик лицензиясига эга бўлгани учун ҳам Дўрмоновларнинг тўнғичи узоқ вақт ишсиз қолиб кетмади ва айни дамда кўриб турганингиздек Ёшлар иттифоқининг “Ифтихор” жамоасини бошқариб келмоқда. Унга яқин ўтмишнинг собиқ футболчиси Нодир Қўзибоев ёрдам бермоқда. Аслида Дўрмонов жамоага келгунига қадар жамоа натижаларига Қўзибоев жавобгар шахс сифатида гавдаланиб келаётганди. Аммо энди-энди мураббийлик соҳасида фаолиятини бошлаган Нодир Қўзибоевда ҳозирча тегишли мураббийлик лицензияси мавжуд эмаслиги сабабли ёрдамчи сифатида ишлаб келмоқда. Аммо унинг жамоадаги ўрни катта дейиш мумкин. Жамоанинг селекция ишлари ҳам кўпроқ Қўзибоев орқали амалга оширилганини айтиш даркор. Кўрамиз, Дўрмонов-Қўзибоев тандеми мавсум давомида қандай натижа қайд этаркин.

"Лабса" – Шуҳрат Жўраев
Бухоронинг “Лабса” жамоаси ҳам лига дебютанти саналади. Чемпионатда иштирок этиши сўнгги паллада аниқ бўлгани учун ҳам таркибида асосан маҳаллий йигитлар жамланган. Афтидан дебют мавсумида жамоа раҳбарияти юқори мақсадларни қўймаган кўринади. Жамоа натижаларига масъул шахс Шуҳрат Жўраев эканлигини айтиш лозим. Клубдаги ташкилий масалалар ва мураббийлик борасидаги ишларни Жўраев ўз зиммасига олган. Очиғи, Шуҳрат Жўраевни бунгача профессионал клубларда мураббий сифатида ишлаганини кўрмаганмиз.

"Локомотив-БФК" - Леонид Сенкевич
ПРО-Лиганинг доимий иштирокчиси “Локомотив-БФК” жамоасини бу йил ҳам Леонид Сенкевич бошқармоқда. 46 ёшли мураббийнинг ушбу лигада ишлаш тажрибаси етарли дейиш мумкин. Чунки Сенкевич бунгача лиганинг бир нечта жамоаларини бошқарган. Ёшлар билан яхши ишлай олади. Шу боис жамоа раҳбарияти бошқарув постига айнан Сенкевични таклиф этган дейиш мумкин. Мураббийни олдига асосан ёшларни тўғри тарбиялаш ва уларни Суперлига клубларига етказиб бериш вазифаси қўйилган. Сенкевич  жамоада бир ўзи ишлаб келмоқда. Унга жамоа маъмури Павел Захаров яқиндан ёрдам беради. Аммо “Локомотив-БФК”нинг чемпионатдаги ишлари ҳозирча мақтагулик эмас. Сабаби “Темирйўлчилар” ҳозиргача 4та ўйин ўтказиб, уларнинг барчасида мағлуб бўлган. Балки бироз вақт ўтса, ҳаммаси изига тушиб кетар.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика