RU

Последние новости

07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  0 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  24 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  7 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  5 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  4 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  108 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53

Про-лига пешқадами "Нурафшон" Фарғонада қай тариқа мағлуб бўлди (+Статистика) Новости

Про-лига пешқадами "Нурафшон" Фарғонада қай тариқа мағлуб бўлди (+Статистика)

Бугун Ўзбекистон Про-лигаси 18-тури доирасида "Нурафшон" сафарда "Ифтихор"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Айни дамда Про-лиганинг "B" гуруҳида пешқадамлик қилаётган Воҳид Холбоев шогирдларининг Фарғонада мағлуб бўлганини кутилмаган ҳол десак бўлади. Ўтган турда ўз майдонида "Шердор"ни йирик 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратган "нурафшон"чиларнинг сафарда 5-поғонадаги жамоага ютқазиб қўйишини ҳеч ким кутмаган бўлса керак.

Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Икки томон ҳам кетма-кет ҳужумлар уюштираверишди. Ўйиннинг 40-дақиқасида бурчакдан оширилган тўпдан кейин "Нурафшон" дарвозабони Равшанбек Ягудин тўпга чиқди. Бироқ тўп ундан ўтиб кетди. Ўткир бурчакдан Дилмуҳаммад Ҳудойбердиев футболчи рақиб дарвозасини ишғол қилди, 1:0.

Голгача "Нурафшон" футболчиси Орифжон Ҳакимжонов бўм-бўш дарвозани ишғол қила олмади. Голдан кейин эса Фарруҳ Шотурсунов ҳам яхшигина вазият юзага келганди. Бироқ унинг ҳам омади келмади.

Учрашувнинг 68-дақиқасида марказдан Мурод Ражабовнинг оширган пасидан кейин Орипхўжа Абдуҳолиқов рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиққанди. Аммо посбон унинг ўнг оёғига қаттиқ тепди. Ҳакам пенальти белгилади. 11 метрлик жаримани жабрланувчининг ўзи аниқ амалга оширди, 1:1. Шу орқали у Про-лигадаги 13-голини урди ва тўпурарлар пойгасидаги яққол пешқадамга айланиб олди.

Иккинчи бўлимда ҳам икки томонда кўплаб вазиятлар юзага келди. Бироқ вазиятларнинг фақатгина биттасидан унумли фойдаланилди. 87-дақиқада ўнг қанотдан оширилган тўпни яна Дилмуҳаммад Ҳудойбердиев дарвозага жойлаб қўйди, 2:1.

Ушбу мағлубиятдан кейин ҳам "Нурафшон" ва 2-поғонадаги "Шердор" билан орасидаги фарқ 4 очколигича қолди. Самарқанд жамоаси бу турда дам олди.

Про-лиганинг биринчи давраси якунланди. Энди жамоалар 1 ой давомида ҳордиқ чиқаришади. 19-тур учрашувлари 5 августга белгиланган.

Демак, ўйиннинг статистикаси билан танишиб олинг:

Бурчак зарбалари: 6 - 4
Пенальтилар: 0 - 1
Сариқ карточкалар: 1 - 0
Ҳужумлар: 100 - 102
Ҳавфли ҳужумлар: 87 - 86
Тўпни ўзида ушлаб туриш: 51 - 49
Дарвозага аниқ зарбалар: 10 - 4
Ноаниқ зарбалар: 9 - 8

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика