RU

Последние новости

18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  0 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  2 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   10 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   2 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  10 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  1 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  5 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  12

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида Новости

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида

Ўтган ҳафтада бўлиб ўтган ПРО-Лиганинг 5-тур якуни бўйича эътиборингизга статистик маълумотларни беришда давом этамиз. Қуйида голлар ҳақида тўхталамиз.

5-турнинг 4та ўйинида жами 7та гол қайд этилди.

Шундан 3тасини мезбонлар киритган бўлса, қолган 4та тўп меҳмон жамоалар ҳисобига ёзилди.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида атига 1та тўп киритилди холос. Иккинчи таймда эса нисбатан сермаҳсуллик ортди ва яна 6та гол қайд этилди.

Турнинг энг тезкор голи 42-дақиқага тўғри келди. “Машъал” ярим ҳимоячиси Сардор Абдураимов биринчи бўлим якунланиб бораётганида аниқ зарбаси билан “Истиқлол” дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Аксинча ушбу турда энг кеч киритилган гол 87-дақиқага тўғри келди. “Шўртан” сардори Отабек Нарзуллаев сафарда “Андижон” дарвозасига иккинчи тўпини киритиб, жамоаси ғалабасини таъминлади.

Ушбу турда дубл қайд этган биргина Отабек Нарзуллаев бўлди. “Шўртан” жамоаси сардори сафарда “Андижон”га қарши баҳснинг иккинчи  таймида кетма-кет иккита гол уриб, жамоаси ғалабасини таъминлади.

5-турда “Норин”, “Сурхон” ва “Шўртан” ўз дарвозалари даҳслизлигини сақлаб қолган жамоа бўлди.


5-турда кимлар гол урди?
1. Мўйдин Мамазулумов – “Динамо”.
2. Қадамбой Нурметов – “Хоразм”.
3. Отабек Нарзуллаев (2та) – “Шўртан”.
4. Сардор Абдураимов – “Машъал”.
5. Жамолиддин Убайдуллаев – “Машъал”.
6. Қаҳрамон Маҳамаджонов – “Истиқлол”.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика