RU

Последние новости

14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  0 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  0 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  20 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  32 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  26 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  1 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3

ПРО-Лига 22-тур статистикаси Новости

ПРО-Лига 22-тур статистикаси

Хабарингиз бўлса керак, куни-кеча Ўзбекистон ПРО-Лигасининг 22-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

“А” гуруҳидаги ўйинлар мухлисларнинг диққат марказида бўлди. Одатга кўра, поёнига етган баҳсларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

ПЕШҚАДАМЛАР “ЖАНГИ”ДА “АНДИЖОН”НИНГ ҒАЛАБАСИ ЁХУД “ДИНАМО”ДАН “ИСТИҚЛОЛ”ГА СОВУҚ ДУШ
“А” гуруҳининг 22-тур ўйинлари ҳар қачонгидан ҳам мухлисларнинг диққат марказида турди. Чунки 1-ўрин учун курашётган “Андижон” ва “Сурхон”нинг Термиздаги тўқнашуви қайсидир маънода кўп нарсага ойдинлик киритиб берарди. Шу боис мазкур учрашувнинг қиймати 6 очколик эди дейиш мумкин. Мавсумнинг биринчи қисмида “Сурхон” ўз уйида “Андижон”ни мағлуб этиб, сафарда дуранг қайд этганди. Шу боис жамоаларнинг бу сафарги тўқнашувида андижонликларда бироз ҳавотир бор эди. Аммо душанба оқшомида умуман бошқача ўйин кечди. “Бургутлар” биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита тўп киритиб, мезбонларни руҳан “синдириб қўйди”. Иккинчи таймда гарчи мезбонлар ўйиндаги ҳисобни ўзгартириш учун жон-жаҳдлари билан ўйнаган бўлсада, андижонликлар яна битта тўп киритиб, мухлисларига йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди. Шундан сўнг “Андижон” ўз гуруҳидаги 1-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди.  

Мавсумнинг иккинчи қисмини омадсиз бошлаган “Хоразм” 22-турда “Норин”ни қабул қилди ва рақибини ортиқча аяб ўтирмади. Ҳаққулободликларни эса таниб бўмади. Боиси етакчиларга бош оғриқ бўлиб келган “Норин” Урганчда жавобсиз 4та тўп ўтказиб юборди.

Турнинг яна бир марказий учрашуви Фарғонада кечди. “Истиқлол” ўз майдонида ҳар қандай рақибга осонликча очко улашиб юбормаслигини олдинги турларда исботлаганди. Бу сафар Сергей Лебедев бошқарувидаги жамоа ўз уйида “Динамо”ни қабул қилди. Тенг курашлар остида ўтган учрашувнинг сўнгги қўшимча дақиқалари ўтиб бораётганида майдон эгалари кутилмаганда самарқандликлардан совуқ душ қабул қилиб олди. Аниқроғи давралар оралиғида “Динамо” сафига келиб қўшилган Санжар Баратов 90+2-дақиқада тўп киритиб, жамоасининг сафарда ғалаба қозонишига муносиб ҳисса қўшди.

Термизда “Сурхон”ни мағлуб этиб келган “Шўртан”ни ҳам тушуниб бўлмаяпти. Ғузорликлар энди ўз уйида аутсайдер “Орол” билан дуранг қайд этди.

“ИСТИҚЛОЛ” – “ДИНАМО” 0:1
“ХОРАЗМ” – “НОРИН” 4:0
“СУРХОН” – “АНДИЖОН” 0:3
“ШЎРТАН” – “ОРОЛ” 0:0

ГОЛЛАР    
* 22-турнинг 4та учрашувида 8та гол қайд этилди.
* Мезбон ва меҳмон жамоалар ҳисобига бир хил – 4тадан тўп ёзиб қўйилди.
* Таймлар бўйича олиб айтадиган бўлсак, биринчи бўлимда 3та, иккинчи бўлимда эса яна 5та гол урилган.
* Ушбу турда энг кўп гол урган жамоа – “Хоразм” бўлди. Урганчликлар ўз уйида “Норин” дарвозасига жавобсиз 4та тўп киритишга эришди.
* “Хоразм”, “Динамо”, “Андижон”, “Шўртан” ва “Орол” жамоалари ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди.
* Турнинг энг тезкор голи 12-дақиқада қайд этилди. “Андижон”нинг тўпурар ҳужумчиси Шаҳбоз Жумабоев “Сурхон” дарвозасига тезкор тўп киритиб, учрашувда ҳисобни очишга эришди.
* Аксинча турнинг энг сўнгги дақиқада киритилган голи эса 90+2-дақиқага тўғри келди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, “Динамо” ҳужумчиси Санжар Баратов сўнгги сонияда “Истиқлол” дарвозасини аниқ нишонга олди.
* Эътиборлиси ушбу гол муаллифларининг жамоалари сафарда ғалаба қозонди!
* 22-турда 2тадан гол урган футболчилар сони 2тани ташкил этди. Шаҳбоз Жумабоев (“Андижон”) билан Темур Исмоилов (“Хоразм”) дублга эришди.
* Аҳамиятлиси ушбу турда пенальти ва автогол қайд этилмади.

22-турда кимлар гол урди?
1. Санжар Баратов – “Динамо”.
2. Шаҳбоз Жумабоев – “Андижон” (2та).
3. Даврон Исоқов – “Андижон”.
4. Темур Исмоилов – “Хоразм” (2та).
5. Темур Машарипов – “Хоразм”.
6. Сардор Матмуротов – “Хоразм”.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* 22-турнинг 4та ўйинида ҳакамлар жами 16та ўйинчига сариқ карточка кўрсатишга қарор қилган.
* Бу эса ҳар бир учрашувга ўртача 4тадан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбон жамоалардан 8 нафар, меҳмонлардан ҳам 8та ўйинчи сариқ карточка билан “сийланган”.
* Таймлар бўйича оладиган бўлсак, бу борада ҳам кўрсаткичлар бир хил – 8:8.
* “Истиқлол” ва “Норин” жамоасидан бирорта ҳам футболчига сариқ карточка кўрсатилмади. Шу боис тартиб-интизом бўйича ушбу жамоалар бошқаларга намуна бўлди.
* “Сурхон” эса аксинча. Бош ҳакам Шерзод Қосимов термизликларнинг 5та ўйинчисини сариқ карточка билан жазолади.
* Қўполликларга бой терзад кечган учрашув ҳам айнан “Сурхон” – “Андижон” тўқнашуви бўлди. Мазкур ўйинда жами 7та огоҳлантириш қайд этилди.
* Аксинча “Истиқлол” – “Динамо” учрашувида эса бошқаларга нисбатан озроқ сариқ карточка кузатилди, 2та.
* Ушбу турда шунингдек 2та қизил карточка қайд этилди.
* Эътиборлиси уларнинг иккиси ҳам иккинчи сариқ карточкадан кейин майдондан четлатилди.
* “Хоразм” ҳимоячиси Темур Машарипов ва “Орол” ярим ҳимоячиси Мирас Карлибоев иккинчи бўлимда майдони шерикларидан олдинроқ тарк этишга мажбур бўлди.

22-турда кимларга сариқ карточка кўрсатилди?
1. Аббос Жумақулов – “Динамо”.
2. Виктор Григорьев – “Динамо”.
3. Темур Машарипов – “Хоразм”.
4. Ербол Сейтназаров – “Хоразм”.
5. Баҳриддин Ваҳобов – “Сурхон”.
6. Ғайрат Жумаев – “Сурхон”.
7. Сардор Эминов – “Сурхон”.
8. Низом Норов – “Сурхон”.
9. Аббос Махсталиев – “Сурхон”.
10. Сирож Ҳамроев – “Андижон”.
11. Дониёр Абдуманнопов – “Андижон”.
12. Фарҳод Намозов – “Шўртан”.
13. Расул Мусаев – “Орол”.
14. Дамир Низанов – “Орол”.
15. Бобур Фарҳодов – “Орол”.
16. Мирас Карлибоев – “Орол”.


ЭНГ КЎП МУХЛИС ТЕРМИЗДА
* 22-турнинг 4та ўйинига  жами 3900 нафар томошабин ташриф буюрди.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 975тадан ишқибоз демакдир.
* Энг кўп мухлис кирган ўйин – “Сурхон” – “Андижон” қарама-қаршлиги бўлди.
* Ғузордаги стадионда эса аксинча вазият юз берди.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?

“ИСТИҚЛОЛ” – “ДИНАМО” 0:1
Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 321 томошабин.
“ХОРАЗМ” – “НОРИН” 4:0
Урганч. “Ёшлик” стадиони. 782 томошабин.
“СУРХОН” – “АНДИЖОН” 0:3
Термиз. “Алпомиш” стадиони. 2610 томошабин.
“ШЎРТАН” – “ОРОЛ” 0:0
Ғузор. БЎСМ. 187 томошабин.

НАВБАТДАГИ ТУР УЧРАШУВЛАРИ
23-тур.
26 август (якшанба)

«Норин» - «Сурхон»
«Андижон» - «Шўртан»
«Динамо» - «Хоразм»
«Машъал» - «Истиқлол»
«Орол» дам олади





Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика