RU

Последние новости

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  1 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Президент қарорига шарҳлар Новости

Президент қарорига шарҳлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 16 март куни “Футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Айтиш мумкинки, ушбу қарор қабул қилиниши ўзбек футболи оламида момақалдироқ гумбурлашидек бўлди. Чунки бунда бир қатор эътиборга молик масалалар кўзда тутилган. Хабарингиз бўлса керак, муҳтарам Президентимиз томонидан шу йилнинг 5 мартида “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5386-сонли фармон чиқарилганди. Футболни ривожлантириш борасидаги қарор айнан ўша фармонга мувофиқ қабул қилинди дея оламиз.

Қарорда қандай янгиликлар бор?

Албатта, қарорни ўқиган ё кўзи тушган борки, унда нима янги гаплар борлигини ахтаради. Қарорда бир қатор жиҳатлар эътиборга олинган, футболимиз ўсишига туртки беришига хизмат қилувчи воситалар ҳақида гап борган. Қуйида мазкур қарорнинг соҳа кишиларига янада тушунарли бўлиши учун қисқа ва лўнда очиқлаб беришга ҳаракат қиламиз.

Аввало шуни айтиш лозим, қарорда кўп масалалар кўтарилган ва шулардан биринчиси сифатида “Бунёдкор” стадионининг Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) тасарруфига ўтказиш белгилаб қўйилган. Бундан кўриниб турибдики, тез орада “Бунёдкор” стадиони тўлиқ ЎФА таркибига ўтади.

Шу ўринда савол туғилади, ҳозир ушбу стадион кимга қарашли деган. Бизга маълум бўлишича, “Бунёдкор” стадиони “Бунёдкор” футбол клубиники ҳисобланмайди, балки Ички ишлар вазирлигига тегишли объект. “Бунёдкор” клуби стадиондан фойдаланувчи жамоа ҳисобланади.

Эндиликда стадион ЎФАга қарашли бўлади ва ЎФАнинг иш жойи “Бунёдкор”га кўчармиш деган гаплар йўқ эмас. Буни энди вақт кўрсатади. Энг катта янгилик эса “Бунёдкор” стадиони ҳудудида жойлашган клуб академияси ҳам бундан буён ЎФАга қарашли бўлади. Қарашли бўлади деганимиз ЎФА клуб мактабини ўзига олиб қўймайди, балки “Бунёдкор” футбол мактаби ўрнида Республикада ягона футбол академияси барпо этилади.

Тез орада ҳар бир вилоят марказида ҳар томонлама талабга жавоб берадиган академиялар барпо этилиши кутилмоқда. Бундан буён ҳар бир вилоятда биттадан ҳеч қайси клубга қарашли бўлмаган мустақил болалар академияси фаолият юритади. Академия директори ва мураббийлари ЎФА томонидан тайинланади. Ёш футболчиларнинг қабул жараёнини ҳам ЎФА назорат қилиб боради. Худди шундай академия “Бунёдкор” стадиони ҳудудида ҳам бўлади.

Тушунарли бўлиши учун клубларнинг футбол мактаблари ишлайверади, аммо бу академияларни ЎФА назорат қилади. Энди бир савол туғилиши мумкин, клубларга қарашли футбол мактабларидан чиққан ёшлар кейинчалик ўша жамоанинг асосий таркибида ўйнайди, лекин ЎФА тасарруфидаги академиядан чиққан болалар кейинчалик қайси жамоада тўп тепади?

ЎФА бундай вазиятда янгича йўл тутмоқчи, яъни айтиб ўтганимиздек, вилоятларда академия ташкил қилинади ва энг катта марказлашган академия Тошкентда бўлади. Кейинчалик вақт ўтиб вилоятларда таҳсил олаётган ёшлардан энг кучлилари Тошкентдаги академияга келиш имконига эга бўлишади. Тошкентда ўқийдиган энг яхши ёш футболчиларни эса ЎФА чет эл клубларига шундоқ қўйиб юборишни мўлжаллаяпти. Уларнинг бизга пули ҳам, бошқа нарсаси ҳам керак эмас. Фақат шу болалар хориж клубларида ўйнаб яхши футболчи бўлиб чиқса бўлгани.

Мураббийлар масаласи бўйича

Шундай қилиб “Бунёдкор” стадиони ЎФА тасарруфига ўтказилади ва стадион бундан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун база вазифасини ўтайди. Албатта, “Бунёдкор” клуби уй учрашувларини ўйнашда давом этаверади. Лекин клуб футбол мактаби тақдири нима бўлади, шу бироз ўйлантирмоқда.

Футбол ривожига оид қарордан шунингдек, мураббийлар масаласи ҳам алоҳида ўрин олган. Қарорда келтирилишича, шу пайтгача Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига қарашли бўлиб келган Мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш олий мактаби ҳам тўлиқ ЎФАга ўтказилади. Бу дегани бундан буён мураббийларни ўқитиш ва уларга лицензия бериш ЎФА зиммасида бўлади ва барчасини назорат қилади.

Шунингдек, мамлакатимизда 2018-2022 йилларда футболни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш кўзда тутилди. Қарорда фақат профессионал футбол ҳақида гап бормаган, балки ҳаваскорлар футболини ҳам унутиб қўймаслигимиз лозимлиги уқтирилган. Шунга мувофиқ бундан буён “Ҳар бир маҳаллада футбол майдони” дастури бўйича маҳалла ва қишлоқларда майдонлар қуриш кўзда тутилмоқда. Бу эса ёшларнинг ўқиш ва ишдан кейин вақтини зое кетказмасликка хизмат қилади.

Яна мураббийлар масаласига қайтсак, ҳозирги кунда 60га яқин “Про” лицензиясига эга мураббийларимиз бор. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ишли эмас ва улар қанчада бир қайта имтиҳон топширади, буни билмаймиз. Билганимиз шуки, уларнинг қўлида “Про” бор.

Лекин лицензия бўлгани билан мураббий ҳеч қаерда ишламаса, ишласа ҳам ҳеч нимани қойиллатмаса унда нима учун “Про” олган? Ахир лицензия учун ҳам пул тўланган. Демак, шунга яраша ишлаши ва ўзини кўрсатиши керак бўлади. Ҳозирги кунда аксар мураббийларнинг фаолияти ЎФАни қониқтирмаяпти. Шу боис ҳам ташкилот буёғига барча мураббийларни ўз назоратига олади.

Энди терма жамоанинг ҳам ўз базаси бўлади

“Бунёдкор” стадиони бундан буён терма жамоа базаси бўлишини юқорида айтиб ўтдик. Яна бир янгилик шуки, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги “Сижжак” дам олиш зонаси тугатилиб, футболчилар учун ўқув-машғулот базаси сифатида қайта барпо этилади. Эндиликда терма жамоа фақат Тошкентда йиғин ўтказмайди, балки “Сижжак”ка бориб ҳам машғулот ўтказаверади. Буни албатта жуда яхши янгилик дея оламиз. Чунки бунгача олимпия спорт турлари учун пойтахт вилоятида шундай база бор бўлиб, футболда йўқ эди. Мана энди футбол ҳам ўз базасига эга бўлади.

Яна бир янгилик шуки, Қўқон шаҳрида катта ва замонавий стадион барпо этилиши кутилмоқда. Биласиз, Қўқон ўзбек футболи ватани ҳисобланади. Шу боис Президентимиз томонидан Қўқонда замонавий стадион қуриш бўйича алоҳида топшириқ берилди ва стадион барпо этилишини Фарғона вилояти ҳокимлиги ўз зиммасига олади. Қарорга кўра, бундан буён Олимпия спорт захиралари коллежларида футбол бўлмайди ва эндиликда футболга қизиқувчилар биз юқорида айтиб ўтган академияда таҳсил олишади.

Маълум бўлишича, вилоятларда ташкил этиладиган академияларда хорижлик мураббийларнинг келиб таҳсил бериши кутилмоқда. Эсингизда бўлса, қиш ойларида юртимизга болалар футболи бўйича мутахассислар келиб кетганди. Улар вазиятни ўрганиб ўз фикрларини ЎФАга билдиришди.

Ўлкамизга яхши савиядаги чет эллик мураббийлар қанча кўп келса, шунча яхши. Бу футболимиз ривожига хизмат қилишини унутмайлик. Агар қарорга кўра хорижлик мураббий Ўзбекистонга келиб иш ҳақидан кам фоиз даромад солиғи тўлаб ишлайдиган бўлса, бу янада қулайлик келтиради ва кўплаб чет элликларнинг келишига сабаб бўлади.

Х.Холиқов

Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика