RU

Последние новости

23:56Адриен Рабьо фаолиятини Италия грандида давом эттиради  0 23:49ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (01.09.2025)  0 23:37Антони МЮни тўлиқ тарк этди  0 23:19CAFA. Тожикистон Афғонистонни мағлуб этди  1 22:57Марко Асенсио энди Туркия клуби шарафини ҳимоя қилади  1 22:43Расман: Расмус Хейлунд "Наполи" футболчиси  1 22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  3 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  4 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  8 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  5 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0

Превью. Йиқилган курашга тўймас ёхуд аламзада АГМК "Металлург"дан қасос оладими? Новости

Превью. Йиқилган курашга тўймас ёхуд аламзада АГМК "Металлург"дан қасос оладими?

Ўзбекистон кубоги нимчорак финалининг сўнгги ўйинида АГМК ва "Металлург" ўзаро куч синашади.

Мазкур учрашув олдидан бир нечта қизиқарли маълумотлар ва фактларга тўхталиб ўтамиз.


УЧИНЧИ УРИНИШДА КИМ ҒОЛИБ?


АГМК - "Металлург" иштирокидаги  ўйин жорий йил бўйича учинчиси ҳисобланади. Суперлигадаги икки беллашувда омад бекободликларга кулиб боқди (0:1, 0:1). Қизиқ ҳолат шуки, икки учрашувда ҳам олмалиқликлар тўлиқ таркиб билан ҳаракат қилгани йўқ. Биринчи даврадаги баҳсда Сардор Раҳмонов ва Шоҳруҳ Гадоев четлатилган бўлса, иккинчи даврада ҳам деярли шу ҳолат такрорланди, Раҳмонов яна бир бор қизил карточка билан жазоланди. Унинг дисквалификация муддати тугаган. Ўйин қайдномасига киритилган. Демак майдонга тушиши мумкин.


КУБОКЛАРДА МЕТАЛЛУРГ УСТУН 


АГМК жамоаси ўз майдонида "Металлург"га қарши майдонга чиқади. Жамоалар шу кунга қадар мамлакат кубогида 4 маротаба ўзаро тўқнаш келишган. Устунлик бекободликлар томонида, 3та ғалаба. Фақатгина 1та учрашувда АГМК ютуққа эришган. Кубок доирасидаги охирги ўйин 2020 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган. Ўша оқшомда Миржалол Қосимов шогирдлари қўшимча бўлимда тўп киритиб кейинги босқичга йўл олганди.


12.12.2020. АГМК - "Металлург" 4:3

21.05.2016. АГМК - "Металлург" 2:3

25.03.2016. "Металлург" - АГМК 1:0

09.03.2007. АГМК - "Металлург" 0:1

ЎЗАРО ЎЙИНЛАРДАГИ 31-УЧРАШУВ 


Барча мусобақаларни ҳисоблаганда бугунги беллашув жамоалар тарихидаги ўзаро 31- ўйин сифатида қайд этилади. Суперлигадаги 2 ғалаба эвазига устунлик  "Металлург" томонига ўтди. 17 ғалаба, АГМКда бу кўрсаткич 15тани ташкил қилади. Тўплар нисбати 58-58. 




АГИШЕВ АГМК ЎЙИНИДА БИР ЙИЛДАН СЎНГ 


Бугунги учрашувни бошқариб борадиган рефери Вадим Агишев 1 йилдан сўнг яна АГМК бошқарувидаги ўйинга тайинланди. У сўнгги бор 2021 йилги мавсумнинг 11-турида "Андижон" - АГМК ўйинини бошқарганди. "Металлург" иштирокидаги баҳсда эса иккинчи бор ишлайди (биринчиси 2022 йил 3-тур "Металлург" - "Сурхон" 1:1).



Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика