RU

Последние новости

14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  1 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  5 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  3 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  30 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  29 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  6 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  28

Превью. "Қизилқум" - "Навбаҳор" Новости

Превью. "Қизилқум" - "Навбаҳор"

Бугун Навоийда "Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтади.

«Қизилқум» (Навоий) – «Навбаҳор» (Наманган)
16 июнь 2016. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 32 бор кесишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида. 12та ўйинда наманганликларнинг қўли баланд келган бўлса, 9та учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган. 11та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Навбаҳор” фойдасига. “Лочинлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 43та тўп киритиб ўз дарвозаларидан 34 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Навбаҳор” 47 очкони, “Қизилқум” эса 38 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Қизилқум” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги ушбу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

2015 йил ўтган мавсумда Навоийда томонлар жами 5та гол уришган. Баҳриддин Ваҳобов 3та, Мўйдин Мамазулумов 2та тўп киритган – 3:2. Наманганда эса мезбонлар ғолиб бўлишган. Раббим Ҳасанов ва Шаҳбоз Эркиновнинг голларига “Қизилқум”дан Андрей Деркач жавоб берган – 2:1.

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
18.06.2015 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 3:2
01.06.2014 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 3:1
14.04.2013 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 0:1
21.11.2012 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 1:1
16.04.2011 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги “Қизилқум” майдонида ўтган ўйинларда 5 марта дуранг қайд этилган. 7 марта “Қизилқум”, 4 марта “Навбаҳор” ғалаба қозонган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика