RU

Последние новости

23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  0 22:54"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  66 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  1 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7

Превью. "Қизилқум" - "Металлург" Новости

Превью. "Қизилқум" - "Металлург"

Бекободнинг "Металлург" клуби Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади.

«Қизилқум» (Навоий) – «Металлург» (Бекобод)
5 ноябрь 2015. Навоий. "Сўғдиёна" стадиони. 14:00
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), Р. Нугманов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 31 бор кесишган. Устунлик “Қизилқум” томонида. 14та ўйинда “Қизилқум”нинг қўли баланд келган бўлса, 9та учрашувда “Металлург” ғолиб чиққан. Яна 8та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Қизилқум” фойдасига. Навоийликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 45та гол киритиб ўз дарвозаларидан 36 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Қизилқум” 50, “Металлург” эса 35 очкони қўлга киритган.

“Металлург” олий лигада “Қизилқум” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги бекободликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 5:0га тенг.

14-турда Бекободда ўтган баҳсда Рустам Мирсодиқов шогирдлари зафар қучишган. Майдон эгалари сафида Шаҳзодбек Нурматов (2та), Аюбхон Нўъмонов ва Зоҳид Абдуллаев гол уришган. “Қизилқум”дан Баҳриддин Ваҳобов ҳамда Фарруҳ Ҳайдаров тўп киритишган – 4:2.

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
02.11.2014 «Қизилқум» - «Металлург» 0:0
21.09.2013 «Қизилқум» - «Металлург» 1:0
27.10.2012 «Қизилқум» - «Металлург» 0:0
17.09.2011 «Қизилқум» - «Металлург» 2:1
13.03.2010 «Қизилқум» - «Металлург» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган ўйинларда “Металлург” 2 марта ғалаба қозонган. 3та учрашув дуранг қайд этилган. Қолган 10та ўйинда “Қизилқум” зафар қучган. “Металлург” охирги 3та ўйинда бу рақиб дарвозасига сафарда гол ура олмаган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика