RU

Последние новости

20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 20:05Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  10 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" (матнли трансляция)  2 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  0 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1

Превью. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" Новости

Превью. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна"

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Навбаҳор" ўз уйида Даврон Файзиев устозлик қилаётган "Сўғдиёна" билан тўқнаш келади.
«НАВБАҲОР» – «СЎҒДИЁНА»
26 апрель. Косонсой. "Косонсой" стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Р.Бобомуродов, О.Жумаев, Р.Самандаров, А.Раҳимов
Назоратчи: В.Валицкий.

“Навбаҳор” ҳамда “Сўғдиёна” клублари олий лигада шу кунгача 36 бор куч синашишган. 19та ўйинда “Навбаҳор”, 12та ўйинда эса “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. 5та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 64 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Сўғдиёна” эса 39  бор гол кирита олган. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 62 очкони қўлга киритган бўлса, жиззахликлар ҳисобида 41 очко мавжуд. “Сўғдиёна”нинг “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1. Наманганликларнинг энг йирик ғалабаси эса 7:0.

Ўтган мавсумда иккала жамоа ўз уйида уч очко олган. “Сўғдиёна” майдонида Ренат Байрамов ва Сардор Қаҳҳоров томонида урилган голлар жиззахликларга уч очко келтирганди – 2:0. Водийдаги учрашувда мезбонлар зафар қучишган – 3:1. Аюбхон Гаппаров (иккита) ва Рўзимбой Аҳмедов майдон эгалари сафида тўп киритишган бўлса “Сўғдиёна”дан Ботиржон Каримжонов гол урган.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
29.10.2013 «Навбаҳор» - «Сўғдиёна» 3:1
20.08.2011 «Навбаҳор» - «Сўғдиёна» 2:1
19.09.2009 «Навбаҳор» - «Сўғдиёна» 0:0
18.10.2008 «Навбаҳор» - «Сўғдиёна» 1:1
10.06.2006 «Навбаҳор» - «Сўғдиёна» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” бунги кунга қадар “Навбаҳор” майдонида умуман ғалаба қозона олмаган. Водийда бўлиб ўтган 14та ўйинда “лочинлар” зафар қучишган бўлса, қолган 4та баҳсда дуранг қайд этилган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика