RU

Последние новости

11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  0 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  1 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  0 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  1 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  1 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  3 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  3 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0

Превью. "Металлург" - "Бухоро" Новости

Превью. "Металлург" - "Бухоро"

Олий лиганинг 28-турини "Металлург" ва "Бухоро" ўртасидаги ўйин очиб беради.

«Металлург» (Бекобод) – «Бухоро» (Бухоро)
30 октябрь 2015. Бекобод. "Металлург" стадиони. 15:00
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

“Металлург” ҳамда “Бухоро” клублари олий лигада шу кунгача 33 бор куч синашишган. “Металлург” 17та ўйинда ғалаба қозонган. 13та учрашувда “Бухоро”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 3 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Металлург”да: 48:46. “Металлург” ўзаро ўйинларда 54 очкога эга бўлган, “Бухоро” эса 42 очкони қўлга киритган. “Металлург”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:0га тенг бўлса, “Бухоро”нинг бекободликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:0.

Биринчи даврада Бухорода ташкил этилган баҳсда меҳмонлар йирик ҳисобда зафар қучишган. Саиджон Абдужабборов, Аюбхон Нўъмонов ва Шаҳзодбек Нурматов томонидан урилган голлар “Металлург”га ғалаба келтирган – 3:0.

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
22.08.2014 «Металлург» - «Бухоро» 4:3
29.06.2013 «Металлург» - «Бухоро» 2:1
13.05.2012 «Металлург» - «Бухоро» 2:0
05.08.2011 «Металлург» - «Бухоро» 3:2
25.10.2009 «Металлург» - «Бухоро» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги Бекободда бўлиб ўтган 16та учрашувнинг 15тасида “Металлург” ғалаба қозонган. “Бухоро” ўз тарихида умуман “Металлург”ни сафарда мағлуб эта олмаган, фақат бир бор (1998 йил) Бекободдан дуранг билан қайтган. “Бухоро” сафардаги охирги 15та ўйиннинг барчасида бу жамоага ютқазган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика