RU

Последние новости

11:29Флик Ла Лиганинг февраль ойидаги "Энг яхши мураббийи" деб тан олинди  0 10:53Бугун Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилади. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада  5 10:22«Шўртан» «Пахтакор» тарбияланувчиси билан шартнома тузди  1 09:50Шомуродов «Рома» сафида энг яхши натижани қайд этмоқда  5 09:22Ўртоқлик учрашуви. «Қалдирғочлар» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 08:56Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 08:28Ўзбекистон футзал терма жамоасининг яна бир аъзоси легионерга айланди  0 08:00Моуринью «Галатасарой» мураббийлари ва футболчиларини маймун деб атади. «Галатасарой» бу бўйича ФИФАга арз қилмоқчи  9 07:33Sofascore. Гол ва ассист қайд этган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳо олди?  2 07:03Элдор Шомуродов кечаги ўйинда қандай статистика қайд этди?  4 06:55Серия А. "Рома" - "Монца" 4:0, Шомуродовда 1+1  1 02:38А Серия. "Рома" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол+пас  53 00:10Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" ва "Фенербахче" муроса кўчасини танлади  7 23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  9 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  9

Превью. "Динамо" - "Бунёдкор" Новости

Превью. "Динамо" - "Бунёдкор"

Самарқандда "Динамо" клуби яқинда бош мураббийи ўзгарган "Бунёдкор" клубини қабул қилади.
«ДИНАМО» – «БУНЁДКОР»
6 апрель. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
А.Асимов, А.Снетков, Ф.Ҳасанов, А.Рубаков
Назоратчи: А.Арутюнов.

“Динамо” ва “Бунёдкор” олий лигада 14 бора тўқнаш келишган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” 13та ўйинда ғолиб бўлган, 1та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” ушбу рақибни ҳозирга қадар умуман мағлуб эта олмаган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Бунёдкор” томонида - 31:6. Ўзаро ўйинларда “Динамо” 1, “Бунёдкор” эса 40 очкони қўлга киритган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Динамо”да ғалаба йўқлиги ҳақида айтиб ўтдик.

Ўтган йилги ҳар иккала баҳсда ҳам “қалдирғочлар” ғолиб бўлишган. Самарқанддаги учрашувда Олександр Пишур иккита, Марко Блажич битта гол урган – 0:3. Тошкентдаги жавоб баҳсида Фаррух Шотурсунов ҳисобни очганди. Бунга жавобан “қалдирғочлар” сафида Лутфулла Тўраев, Жасур Ҳасанов ва Олександр Пишур (2та) гол уришган – 4:1.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
18.04.2013  «Динамо» - «Бунёдкор» 0:3
21.05.2012  «Динамо» - «Бунёдкор» 0:1
15.04.2011  «Динамо» - «Бунёдкор» 0:1
12.09.2010  «Динамо» - «Бунёдкор» 1:2
01.03.2009  «Динамо» - «Бунёдкор» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” “Бунёдкор”га қарши ўйинлардаги ягона дурангни ўз майдонида (2007 йил) қўлга киритган. Шундан сўнг бу жамоалар ўртасида бўлиб ўтган кетма-кет 13та ўйинда “қалдирғочлар” хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ уйда рақибни мағлуб этиб келишмоқда. “Динамо” 2010  йилдан буён ўз уйида “Бунёдкор”га гол ура олмаяпти.


Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика