RU

Последние новости

17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  3 17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  2 17:13"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди  1 16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  9 16:16"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  10 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  10 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  3 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1 13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  7 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  17 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  4 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0

Превью. "Бухоро" - "Нефтчи" Новости

Превью. "Бухоро" - "Нефтчи"

Эдгар Гесс бошқараётган "Бухоро" ўз майдонида Муроджон Исмоилов устозлик қилаётган "Нефтчи"ни қабул қилади.
«БУХОРО» – «НЕФТЧИ»
15 март. Вобкент. “Вобкент” стадиони. 16:30
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Р.Илёсов, М.Саидқосимов, И.Иброҳимов.
Назоратчи: С.Эрматов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 42 бор кесишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 32та ўйинда фарғоналикларнинг қўли баланд келган бўлса, 8та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Икки учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 94:34. Ўзаро ўинларда “Нефтчи” 98 очкони, “Бухоро” эса 26 очкони қўлга киритган.

“Нефтчи” олий лигада “Бухоро” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги водий клубининг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 4:1 бўлиб турибди.

Ўтган йилги дастлабки тўқнашувда “Бухоро” Алишер Маҳмудовнинг урган голи эвазига ғалаба қозонган – 1:0. Фарғонадаги баҳсда мезбонлар ҳимоячиси Дилёрбек Эрматов “Нефтчи”га уч очко келтирганди – 1:0.

"Бухоро" майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
20.06.2013 «Бухоро» - «Нефтчи» 1:0
03.08.2012 «Бухоро» - «Нефтчи» 1:1
21.05.2011 «Бухоро» - «Нефтчи» 0:1
30.04.2009 «Бухоро» - «Нефтчи» 1:2
23.08.2008 «Бухоро» - «Нефтчи» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бухорода бўлиб ўтган учрашувларда майдон эгалари 8 марта муваффақият қозонишган. Икки учрашувда ғолиб аниқланмаган. 11 бор “Нефтчи” сафардан ғалаба билан ортга қайтган. Охирги икки йилда “Бухоро” бу жамоага ўз уйида ютқазмаган.

Тахмин: Учрашув Вобкентдаги стадионда бўлади. Агар майдон ҳолати ёмон бўлса ҳисоб очилмаслиги ёки битта гол урилиши мумкин. Иккала жамоада янги мураббийлар иш бошлашган. Гесс ҳам, Исмоилов ҳам мавсумни ижобий натижа билан бошлашни истайди.


Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика