RU

Последние новости

21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  1 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  6 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  0 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  18 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  1 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  2 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  13 17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  6 17:13"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди  2 16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  9 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  10

Превью. "Бухоро" - "Насаф" Новости

Превью. "Бухоро" - "Насаф"

Александр Мочинов бошчилигидаги "Бухоро" клуби ўз майдонида Рўзиқул Бердиев бошқараётган "Насаф" клубини қабул қилади.
«Бухоро» (Бухоро) – «Насаф» (Қарши)
12 апрель 2015. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 17:30
Ҳакамлар
: В.Серазетдинов, Р.Нугманов, Д.Сайлалов, А.Шукуруллаев.
Назоратчи: А.Хотамов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 34 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 34 ўйиндан 17тасида қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 9 учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. 8та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “аждарлар” фойдасига. Қаршиликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 60та тўп киритиб ўз дарвозасидан 37 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўйнларда “Насаф” 59 очкони, “Бухоро” эса 35 очкони қўлга киритган.

“Насаф” олий лигада “Бухоро” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “аждарлар”нинг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги “Насаф” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:1 бўлиб турибди.

Ўтган йил “Насаф” ҳар иккала баҳсда ҳам зафар қучган. Қаршида Артур Геворкян, Кенжа Тўраев ва Фарруҳ Сайфиев ўзларини кўрсатишган – 3:0. Бухорода эса Кенжа Тўраев ҳамда Азамат Алланиязов мезбонлар дарвозасига гол уришган – 0:2.

Бухоро ўтган сўнгги беш учрашув:
15.08.2014 «Бухоро» - «Насаф» 0:2
29.10.2013 «Бухоро» - «Насаф» 1:5
26.06.2012 «Бухоро» - «Насаф» 1:0
22.04.2011 «Бухоро» - «Насаф» 1:1
07.03.2009 «Бухоро» - «Насаф» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз уйида 9 бор “Насаф”ни таслим қилган. Тўртта учрашув дуранг билан тугаган. “Аждарлар” тўрт марта Бухородан уч очко билан қайтган. Охирги икки баҳсда “Насаф” сафардан уч очко билан қайтган.
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика