RU

Последние новости

12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  0 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  0 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  0 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  8 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  9 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1

Превью. "Бунёдкор" - "Қизилқум" Новости

Превью. "Бунёдкор" - "Қизилқум"

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби бу турни ўз уйида Навоийнинг "Қизилқум" клубига қарши ўтказади.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий)
10 июнь 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: А. Иноятов.

“Бунёдкор” ва “Қизилқум” олий лигада 18 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 15тасида пойтахтликлар ғолиб бўлишган. 2 ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Қизилқум” олий лигада ҳозирга қадар “қалдирғочлар”ни 1 марта мағлуб эта олган.

“Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 44та гол киритган, навоийликлар эса “қалдирғочлар” дарвозасини 10 бор ишғол қилишган. “Олтин изловчилар”  ўзаро ўйинларда 5 очко ишлаб олган бўлишса, “Бунёдкор” 47 очкони қўлга кирита олган. “Бунёдкор”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг ягона ва энг йирик ғалабаси - 1:0.
 
Ўтган мавсум дастлабки даврада Навоийда ўтган баҳсда Воҳид Шодиевнинг 66 ва 68-дақиқада урган голлари “Бунёдкор”га ғалаба келтирган – 0:2. Қизиғи ўша ўйинда Шодиев қизил карточка ҳам олган эди. Тошкентда эса Элдор Шомуродов дублга эришганди. Навоий клуби сафида Наврўз Алимов супер гол муаллифига айланганди – 2:1.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
07.08.2015 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 2:1
15.03.2014 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 2:1
29.10.2013 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 4:0
17.11.2012 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 3:0
09.09.2011 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз уйида бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 8тасида ғалаба қозонган. 2010 йил “Қизилқум” сафарда “қалдирғочлар” билан сафарда дуранг ўйнаган.  Охирги беш учрашувда “Бунёдкор” ўз майдонида бу рақибни фақат мағлуб этган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика