RU

Последние новости

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  0 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

Превью. Бундеслига: "Аугсбург" ўч оладими? Новости

Превью. Бундеслига: "Аугсбург" ўч оладими?

Германия Бундеслигасининг 20-турини "Манйц" ҳамда "Аугсбург" жамоалари ўртасидаги баҳс очиб беради.

Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги беллашувида Мартин Шмидт бошчилигидаги "Майнц" меҳмонда "Аугсбург"ни ишончли тарзда (3:1) мағлуб этганди. "Аугсбург" эса ўша ўйин учун ҳам бугунги учрашувда ўч олишни мақсад қилган. Мануэль Баум шогирдлари айни пайтда 24 очко билан турнир жадвалининг 10-поғонасида боришмоқда.

"Майнц" қишки трансфер ойнасида Боян Кркични жамоага жалб этди ва бу футболчидан уларнинг умидлари катта

Улар "Майнц"дан икки очкога, жадвалда эса иккита ўринга тепадалар.
"Майнц"нинг бу тўқнашувдаги мақсади аниқ, яъни ғалаба. Уларга бу ғалаба айни пайтдаги рақибларидан ҳам узиб кетиш имкониятини яратиб бериши икки ҳисса ёқимли. "Аугсбург" ўнталикдан юқорилаш, "Майнц"дан янада илгарилаб кетиш учун ҳам ғалаба қозонмоғи лозим. Биринчи даврадаги ўз мухлислари қаршисидаги аламли мағлубият ҳам "Аугсбург"ни бугун тиқ қайраб чиқишга мажбур этади.

Мартин Шмидт жамоаси ҳужумда яхши ўйнайди. Уларда самарадорлик ҳам яхши даражада. Аммо "Майнц"нинг ҳимоя чизиғи заиф ва шу жиҳат уларга кўп бор панд бериб келди. Жамоа 19 ўйинда 27 маротаба рақиб дарвозасини ишғол этишган ва ўз дарвозаларидан 35 бор тўп ўтказиб юборишган.
Мануэль Баумнинг "Аугсбург" жамоаси эса ҳужум чизиғидаги ўйини билан мақтана олмайди. Жамоа урган голлари ўтказилган ўйинлар сонидан ҳам пастлиги ҳаммасини кўрсатиб турибди. "Аугсбург" ҳар бир ўйинга ўртача биттадан ҳам гол ура олмаяпти. Лекин "Майнц"га қараганда ҳимояда тартибли ўйнайди. Бу жамоа иштирокидаги учрашувларда асосан биргина гол беллашув тақдирини ҳал этади.

"Аугсбург" ҳужумчиси Бобадилья ниҳоят рақиб дарвозасини "ўққа" тутишни бошлаб юборди...

Учрашувда аниқ фаворит жамоа номини айтиш мушкул. Бироқ ўз уйида ўйнаётганини ҳисобига кичик устунлик "Майнц" тарафида. Лекин "Аугсбург" қўлга киритган 6та ғалабадан тенг ярмига айнан меҳмонда эришган.


Германия чемпионатининг 20-турининг илк баҳсини бошқариш тажрибали ҳакам Мануэль Графе
зиммасига юклатилган.

Бундеслига, 20-тур. Турнир жадвали
Демак бугун тунда "Опел Арена"да "Майнц" - "Аугсбург" қарама-қаршилиги.

Ўзаро ўйинлардаги факт:
Жамоалар жами 11 маротаба ўзаро дуч келишган. "Майнц" шу учрашувларнинг 6тасида ғалаба қозонган. "Аугсбург" эса 3 та беллашувда устун келган. Қолган иккита ўйин дуранг билан тугаган.
Тўплар нисбати: 22-13, "Майнц" фойдасига.

Қизиқ факт
: "Аугсбург" жамоаси кетма-кет 6 ўйиндан буён "Майнц" қаршилиги енга олмай келмоқда.


Турнинг қолган учрашувлари эртага ва индинга давом эттирилади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика