RU

Последние новости

17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  4 17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  3 17:13"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди  1 16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  9 16:16"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  10 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  10 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  3 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1 13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  7 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  17 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  4 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0

Превью. "Андижон" - "Пахтакор" Новости

Превью. "Андижон" - "Пахтакор"

Ўтган йилни биринчи лигада ўтказган "Андижон" олий лигадаги дастлабки турни ўз уйида "Пахтакор"га қарши ўтказади.
«АНДИЖОН» – «ПАХТАКОР»
15 март. Андижон. “Соғлом Авлод” стадиони. 16:30
Ҳакамлар
: О.Толибжонов, Б.Норсафаров, В.Лушин, В.Серазитдинов.
Назоратчи: С.Нажафалиев.

“Андижон” ва “Пахтакор” олий лигада жами 40 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Пахтакор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 29та ўйинда ғолиб бўлишган. 8та ўйинда дуранг қайд этилган. “Андижон” ҳисобида 3та ғалаба бор. Тўплар нисбатида ҳам “Пахтакор” олдинда - 100:31. Ўзаро ўйинларда “шерлар” 95 очкони, “бургутлар” эса 17 очкони  қўлга киритган.

“Андижон”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 2:1га тенг. “Пахтакор”нинг энг йирик ғалабаси 6:1.

Ўтган мавсумда “бургутлар” биринчи лигада иштирок этишганди. 2012 йилда “Пахтакор” иккала баҳсда ҳам зафар қучган. Тошкентдаги ўйинда Егор Кримецнинг урган ягона голи “шерлар”га уч очко келтирганди. Андижондаги учрашув голлар шоусига айланиб кетганди. Мезбонлар сафида Баҳром Абдураҳимов ва Иброҳим Отахонов тўп киритишган, меҳмонлардан Темурхўжа Абдухолиқов хет-трикка эришган, яна бир голга Шерзод Каримов муаллифлик қилганди – 2:4.

Андижонда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
21.09.2012 «Андижон» - «Пахтакор» 2:4
01.07.2011 «Андижон» - «Пахтакор» 2:1
16.10.2010 «Андижон» - «Пахтакор» 1:1
05.03.2009 «Андижон» - «Пахтакор» 0:0
28.09.2008 «Андижон» - «Пахтакор» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Андижонда бу жамоалар ўртасида бўлиб ўтган 20та баҳснинг учтасида “бургутлар” ғалаба қозонишган. Бешта баҳсда ғолиб аниқланмаган. 12 учрашув “шерлар”нинг муваффақияти билан тугаган.  

Тахмин: "Андижон" ўз уйида бу жамоани уч мартагина мағлуб этган. Бу "Пахтакор"нинг устунлиги, "Соғлом Авлод"га келадиган минглаб мухлислар эса "бургутлар"нинг устунлиги. Бу ўйинда меҳмонлар зафар қучишлари мумкин.

Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика