RU

Последние новости

15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  0 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  9 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  1 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  0 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  7 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  6 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0

ПРЕВЬЮ. "Андижон" - "Металлург" Новости

ПРЕВЬЮ. "Андижон" - "Металлург"

Водийда "Андижон" Бекободнинг "Металлург" клубини қабул қилади.
«Андижон» – «Металлург»
17 октябрь. Андижон. “Соғлом Авлод” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Б.Норсафаров, Ф.Ҳасанов, Р.Толибжонов.
Назоратчи: Б.Галеев.

“Андижон” ва “Металлург” олий лигада жами 29 бора тўқнаш келган. Кичик устунлик “Металлург” томонида. 12та ўйинда бекободликларнинг қўли баланд келган. 10та ўйинда “бургутлар” ғолиб бўлишган. Яна 7та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам кичик устунлик “Металлург” томонида 49:46. “Металлург” ўзаро ўйнларда 43 очкони, “Андижон” эса 37 ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

“Металлург”нинг “Андижон” устидан қозонган энг йирик ғалабаси –4:1. Қизиғи андижонликларнинг бу кўрсаткичи ҳам 4:1 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада Бекободда ўтган баҳсда томошабинлар 5та голнинг гувоҳи бўлишган.  Шухрат Йўлдошев, Мурод Тошматов ва Шаҳзод Нурматовнинг голларига Мирзакамол Камолов ва Шаҳзод Шайманов жавоб беришганди 3:2.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:

21.11.2012 «Андижон» - «Металлург» 3:3
16.04.2011 «Андижон» - «Металлург» 0:1
17.04.2010 «Андижон» - «Металлург» 2:1
16.10.2009 «Андижон» - «Металлург» 2:2
01.03.2008 «Андижон» - «Металлург» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Андижон” ўз уйида 9 марта муваффақият қозонган. Андижонда тўрт бор дуранг қайд этилган. “Металлург” бу рақиб майдонидан фақат бир бор ғалаба билан қайтган (2011 йил).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика