RU

Последние новости

20:46Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  24 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  3 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  6 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  2 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  1 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  6 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  1 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  33 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2 15:20Ҳар ишда бир ҳикмат бор  16 15:00Превью. "Пахтакор" учун мавсум бошланмоқда. "Шерлар" йўлидаги илк синовдан қандай ўтади?  11 14:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" учрашувини бошқариб борадиган ҳакам маълум  3 14:27⚡️"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қайдномага киритди   44

"Пойдевор бўлмаса, натижа кўрсатиш қийин" Мураббийларнинг 26-турдан кейинги иқтибослари Новости

"Пойдевор бўлмаса, натижа кўрсатиш қийин" Мураббийларнинг 26-турдан кейинги иқтибослари

Суперлиганинг 26-тури бир қатор шиддатли ўйинларга бой ўтди. Мавсумнинг финиши юқори темпда якунланиши эса қувонарли, албатта.

Бундай учрашувлардан сўнг табиийки мураббийларда ҳам қизиқарли фикр ва мулоҳазалар юзага келди. Тур иқтибослари рукнида клубларнинг бош мураббийлари томонидан янгараган фикрларни яна бир ёдга оламиз. 

"Бунёдкор" бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов жамоасининг тайёргарлиги ва мухлислар ҳақида шундай деди.

"Ҳар бир ўйин олдидан рақибларга қарши тайёрланамиз. Лекин ички рақиб ваҳимали бўлади. Бугун ҳам ютқазаёган пайтимизда хурсанд бўлиб, бизга қарши мухлислик қилганлар бўлди. Барчасини айта олмайман, вафодор мухлисларимиз ҳам бор". (с) Шуҳрат Мақсудов 

Турли гап-сўзларга қараганда, кейинги йил "Пахтакор" бюджети қисқариши ва таркиб ёшариши кутилаётган экан. Жамоа бош мураббийи Питер Хюистра ушбу масалада шундай деди. Унинг фикрича, "Пахтакор" ёшлар билан ҳам сифатли футбол кўрсата олади. 

"Бу клуб раҳбариятининг қарорига боғлиқ. Агар ёшлар билан ўйнайдиган бўлсак, академиямизда иқтидорли ёшлар жуда ҳам кўп. Улар билан ўйнасак ҳам, сифатли футбол кўрсата оламиз". (с) Питер Хюистра 

"Қизилқум" клуби бош мураббийи Ҳамиджон Актамовнинг матбуот анжуманларидаги ноодатий ва оригинал фикрларига одатланганмиз. "Металлург" билан ўйиндан сўнг мутахассис кейинги йилларда катта ўзгаришлар бўлишига шаъма қилди.

"Менимча, Навоийда катта ўзгаришлар бўлади. Жамоада ҳам, инфраструктура ҳам янгиланади. Қувондиқ Саноқулов бошчилигида футбол база, академия, стадионларимизни янгилаб бераман, дедилар. Улардан жуда ҳам миннатдормиз. Равшан Эрматов ва Қувондиқ Саноқулов ҳозир катта лойиҳа устида ишлашмоқда. Ўйлайманки, Навоийда энди футбол пайдо бўлади. Ҳозиргача биз олий лигада қўлимиздан келганича қатнашиб турдик. Аммо пойдевор бўлмаса, натижа кўрсатиш қийин". (с) Ҳамиджон Актамов

"Турон" бош мураббийи Баҳром Ҳакимов ўзига нисбатан "қариб қолибсиз" деган мазмундаги танқидларга "Андижон" билан баҳсдан кейин матбуот анжуманида қуйидагича жавоб берди:

"Металлург" билан ўйиндан сўнг футбол "профессорлари" мен тўғримда яхши гапларни ёзишмади. "Кексайиб қолибсиз, ишни тўхтатинг" қабилидаги фикрларни айтишди. Кимдир мен билан 50-60 метр масофага чопишмоқчи бўлса, марҳамат. Ёки бошқача усулда мусобақалашмоқчи бўлса ҳам тайёрман". (с) Баҳром Ҳакимов 

АГМК жамоасида жорий мавсум иккинчи ўринни олиш учун жуда яхши имконият юзага келганди. Бироқ сўнгги турда ўз майдонида "Сўғдиёна"га енгилди. Қизиғи, дастлаб кубок, кейин Суперлигада ВАР тизими рақиблар фойдасига қарор чиқарди. Ҳакамлик борасида Миржалол Қосимов қуйидагича мулоҳазалари билан ўртоқлашди:

"Бир нарса борда, биз ҳам осмондан тушиб қолмаганмиз. Инсоф ўзига берсин, менга ҳам, барчамизга инсоф берсин. Бундай мухлислар Ўзбекистонда йўқ, мухлисларни алдаб бўлмайди. Биз ОКМК заводида оғир меҳнат қиладиган инсонлар ишдан кейин келиб, ҳордиқ чиқаришлари учун ўйнаймиз. Ҳакамларга баҳо берадиган инсонлар бор, мен ўз ишим билан шуғулланишим керак". (с) Миржалол Қосимов

Тарихий натижа қайд этган "Сўғдиёна" чемпионатда кумуш медалларига эга чиқди. Жамоа кўрсатаётган ўйин борасида сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев статистикалар билан танқидий мақола ёзган эди. Иккинчи ўринни қўлга киритган Улуғбек Бақоев АГМК билан учрашувдан кейин бу борада ўз фикрини билдирди:

"Тўғрисини айтганда, бу журналист ким эканлигини билмайман. У қаердан бундай статистикани олганини билмайман. Футболда кўплаб натижаларни ҳисобга олиш керак, бироқ у биз ҳақиқатдан ҳам энг ёмон бўлган вазиятлардаги статистикани олганди. Жамоа учун фақат натижа керак. Жамоа бу учун қандай ўйнайди. Истаса ҳимоядан ўйин олиб боради ёкида ҳужум қилиб". (с) Улуғбек Бақоев

"Навбаҳор" бош мураббийи Виктор Жалилов жамоасининг мавсумдаги иштирокини кема мисолида тушунтирди:

"Биринчи даврадан келиб чиқиб фикр юритсак, жамоамиз гўё тўфонга тушиб қолган кемага ўхшарди. Бир ўйинда ғалаба қозонсак, бирида ўз майдонимизда очко йўқотдик, кейин эса меҳмондаги учрашувларда очко олдик. Барқарорлик етишмади. Иккинчи даврада эса ўйинда мувозанатни тиклашга эришдик, “кема” ҳам тўғри йўлига тушиб, равон “сузиш”да давом этди". (с) Виктор Жалилов

Мавсум сўнгида "Металлург"ни Суперлигада олиб қолган Луисма Эрнандес Ўзбекистон кубоги финалига тахмин билдирди: 

"Қизиқ ўйин бўлади. Мавсумнинг якуний ўйини бўлгани учун икки жамоа ҳам борини бериб ҳаракатланади. Қоғозда "Пахтакор" – фаворит, лекин "Насаф" жанг таклиф қилади". (с) Луисма Эрнандес


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика