RU

Последние новости

03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  0 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  9 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  8 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  10 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  14 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  30 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  15

"Порту" 90+19-дақиқада мағлубиятдан қутилиб қолди Новости

"Порту" 90+19-дақиқада мағлубиятдан қутилиб қолди

"Порту" Примеранинг 4-тури доирасида "Арока"га қарши ўйнади (1:1).

Меҳмонлар 83-дақиқада ҳисобни очишди — Кристо Гонсалес гол муаллифи. Ўйиннинг асосий вақтига 17 дақиқа қўшиб берилди. Натижада, жамоалар яна 20 дақиқадан кўпроқ ўйнашди. 

90-дақиқада меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди, лекин бош ҳакам Мигел Ногейра техник муаммолар туфайли VAR-марказидагилар билан боғлана олмаслиги оқибатида ўйинда тўхталиш содир бўлди. Охир-оқибат ҳакамга мобил телефон беришди ва у ҳамкасблари билан телефон орқали боғланиб, ўн бир метрлик жарима зарбасини бекор қилди.

"Порту" 90+15-дақиқада пенальти тепиш ҳуқуқига барибир эга бўлди, бироқ ундан фойдалана олмади. Орадан яна тўрт дақиқа ўтиб, 90+19-дақиқада "Порту" ҳисобни тенглаштиришни амаллади.

Эслатиб ўтамиз, Сержиу Консейсау шогирдлари Португалия чемпионатида 2-ўринни эгаллаб туришибди, жамоа ҳисобида 10 очко бор. "Арока" эса 6 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика