Пўлатхўжа Холдорхонов: "Икки очко йўқотдик, ғалаба қозонишимиз керак эди"
09 авг 08:05
Новости
Пўлатхўжа Холдорхонов: "Икки очко йўқотдик, ғалаба қозонишимиз керак эди"
- Ўйин яхши ўтди. Баҳсни яхши бошладик. Кейин бироз ўйинни ташлаб қўйдик. Қарши ҳужумларда ўйнашга ҳаракат қилдик. "Бунёдкор" ҳам яхши жамоа, буни билардик. Бу учрашувда ғалабага ҳақли эдик.
- "Шўртан" бир очко олдими ёки икки очко йўқотдими?
- Икки очко йўқотдик, ғалаба қозонишимиз керак эди. Ғалаба учун майдонга тушгандик.
- Сўнгги ўйинларда жамоага омад етишмаётгандек. Бунга сабаб нимада бўлмоқда?
- Жамоа янгитдан йиғилган, 7-8 футболчи қўшилган. Бир-биримизни тушуниб боряпмиз. Вазиятлардан фойдаланиш керак. Кўп вазиятларимиз бўляпти.
- Ўйиннинг сўнгги қисмида жамоада кўп ҳужумлар бўлди, бироқ пала-партишлик кузатилди.
- Чарчоқ сабаб деб ҳисоблайман.
- Баъзи вазиятларда зарба бериш керак бўлганида пас бердингиз, пас бериш керак бўлган жойда зарба бердингиз.
- Иккиланиб қолдим.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии