RU

Последние новости

23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  14 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 21:16"Манчестер Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  27 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  6 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  18 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1

Почеттино ПСЖдан шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўради Новости

Почеттино ПСЖдан шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўради

Аргентиналик мутахассиснинг парижликлар билан амалдаги шартномаси келгуси йил якунланади.

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино Париж клуби раҳбариятидан шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўради, дея хабар беради Goal.

Почеттино "Реал Мадрид"нинг асосий нишонида бўлиб турибди. Бундан ташқари, "Тоттенхем" клуби мутахассисни собиқ жамоасига қайтаришни истайди.

Эслатиб ўтамиз, 27 май куни "Реал Мадрид" Зинедин Зиданнинг "Қироллик клуби"ни тарк этишини расман эълон қилди. Аввалига Массимилиано Аллегри "қаймоқранглилар" бош мураббийи лавозимига асосий номзод эди, аммо мураббий амалда "Ювентус"га қайтишга рози бўлди ва мадридликлар энди бор эътиборини Почеттинога қаратмоқда. Почеттинодан ташқари "Реал" Антонио Конте ва Раул номзодларини кўриб чиқмоқда.

Почеттино 2014 йилдан 2019 йилгача "Тоттенхем"ни бошқарган ва инглиз клубидан илгари "Саутгемптон" ва "Эспаньол" постини эгаллаганди. Аргентиналик мутахассис "шпорлар" билан Чемпионлар Лигаси ва Англия Лига Кубоги финалига чиққан. 2021 йил январь ойида мутахассис ПСЖни қабул қилиб олди ва клуб билан Франция кубогини қўлга киритди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика