Почеттино: "Месси ва Мбаппе ҳамжиҳатликда ўйнамоқда"
31 янв 2022 00:29
Новости
Почеттино: "Месси ва Мбаппе ҳамжиҳатликда ўйнамоқда"
ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино мавсумнинг иккинчи ярмига жамоани тайёрлаш тафсилотлари билан ўртоқлашди.
Хусусан, мураббий Лионель Мессининг яқинда коронавирус билан касалланганлигини ҳисобга олиб, жамоага қайта мослашаётгани ҳақида фикр билдирди.
"Мураббийлар штаби Леонинг ушбу ҳафтадаги ўйинидан мамнун. Менимча, у аввалги даражага қайтишга қодир. Мессининг Мбаппе билан майдондаги муносабатлари аъло даражада. Улар аллақачон ўзаро тил топишган, иккаласи ҳам дунёнинг энг кучли ўйинчилари сирасига киради", — дейди Почеттино.
Эслатиб ўтамиз, 15 февраль куни ПСЖ Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида ўз майдонида "Реал"ни қабул қилади.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии