Почеттино: "Кейн доимо қўшимча машғулот ўтказишни сўрайди"
04 мар 2017 15:51
Новости
Почеттино: "Кейн доимо қўшимча машғулот ўтказишни сўрайди"
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳужумчи Гарри Кейннинг қўшимча шуғулланиш хоҳиши ҳақида гапириб берди.
"Баъзида у кундузи қўшимча шуғулланишни истайди ва қуйидаги гапларимиздан хафа бўлади: "Йўқ, ҳозир вақти эмас, эртага шуғулланамиз". У эса шундай дейди: "Йўқ, мен бугун кундузи шуғулланмоқчиман, қўшимча машғулот бўлишини истайман!".
Мен эса унга рад жавобини бераман, бироқ у машғулотни сўрайверади ва натижада Кейнга 30 дақиқа машғулот учун руҳсат бераман. Биз академиядан икки ёки уч посбонни чақиришимизга тўғри келади" - дейди Почеттино.
Комментарии