RU

Последние новости

18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  1 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  47 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  3 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  11 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  6 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15

Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда Новости

Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда

Сейшель оролларида пляж футболи бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Маълумот учун, ушбу мундиалда 16та терма жамоа иштирок этяпти. Ўринлар қуйидагича тақсимланган:

Осиё (3та) - Эрон, Япония, Ўмон.
Европа (4та) - Беларусь, Италия, Португалия, Испания.
Африка (мезбон + 2та) - Сейшель ороллари, Мавритания, Сенегал.
Шимолий Америка (2та) - Эл Сальвадор, Гватемала.
Жанубий Америка (3та) - Бразилия, Парагвай, Чили.
Океания (1та) - Таити.

Ҳозирги пайтга келиб иккита гуруҳда учрашувлар тугади. A гуруҳидан Беларусь ва Япония, B гуруҳидан эса Португалия ва Эрон кейинги босқичга йўл олди.




Япония терма жамоаси гуруҳда Гватемалани 6:2, мезбон Сейшель оролларини эса 10:2 ҳисобида мағлуб этди, фақат Беларусь билан ўйинда 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди.




Амалдаги Осиё чемпиони Эрон дастлаб Мавританиядан 5:4, сўнгра Парагвайдан 5:1 ҳисобида устун келиб, охирги турда Португалияга 5:7 ҳисобида имкониятни бой берди.




Бугун C ва D гуруҳларида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади. C гуруҳида Сенегал - Чили, Таити - Испания ҳамда D гуруҳида Эл Сальвадор - Италия, Ўмон - Бразилия учрашувлари ўтказилади.




8 май куни бўлиб ўтадиган чорак финалда Беларусь - Эрон, Португалия - Япония қарама-қаршилигини кўрамиз. Кейинги иккита жуфтлик бугунги баҳслардан сўнг маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи финал баҳси 11 майга белгиланган. Яна бир маълумот, ўйинлар Adidas CNXT25 PRO тўпларида ўйналяпти.

Бу ҳисоб бўйича 13-марта ўтказилаётган Жаҳон чемпионати. Аввалги мундиалда Бразилия ғолибликни қўлга киритган.



Х.Холиқов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика