RU

Последние новости

10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  0 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  4 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  7 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  14 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  17 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  10 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2

Питер Хюистра: "Суюнов билан муаммо йўқ. Дердийок клубни тарк этди" Новости

Питер Хюистра: "Суюнов билан муаммо йўқ. Дердийок клубни тарк этди"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра матбуот анжуманида иштирок этди.

Бугун ўйинни яхши бошладик, биринчи таймда уни тўлиқ назорат қилдик. "Сўғдиёна"да биринчи таймдаги узоқдан дарвоза тўсинини нишонга олганини ҳисобга олмасак бошқа вазият бўлмади, бизда эса иккита жуда яхши имконият бўлди. Иккинчи таймда ҳам жуда катта имконият бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Яққол голли вазиятларни кўп ярата олмадик. Ҳужумдан қониқмадим. Бугун ёш футболчилар кучли рақиб билан ўйинда ўзларини йўқотиб қўйишмади. "Сўғдиёна"ни ҳам муносиб баҳолаш керак, улар Суперлигада иккинчи ўриндаги жамоа, уларни мағлуб этиш анча қийин", - деди Питер Хюистра.

- Жамоанинг Черанга боғланиб қолгани сезилди...

- Ҳа, Черан жамоамизнинг асосий футболчиларидан бири. Усиз ҳужумларимиз яхши чиқмади, кейинги ўйинга у қайтади. Ёш футболчилар ҳужумда ҳаракат қилишди, аммо кескин вазиятлар кам бўлгани рост.

- Элдорбек Суюнов ва Питер Хюистра ўртасида қандайдир муаммо борми?
- Суюнов билан ҳеч қандай муаммо йўқ, у мавсум бошида тиззасидан жароҳат олди ва уни даволади. Профессионал тарзда машғулотларда ишламоқда. Аммо дарвозабонларни алмаштириш анчагина қийин. Қувватов ҳозир жуда яхши ўйнамоқда ва терма жамоада айнан у дарвозани қўриқлади. Суюнов ҳозир захирада ўтирибди ва майдонга тушишга тайёр.

- Дердийок жамоадан кетдими?
- Ҳа, Эрен Дердийок шартномаси билан боғлиқ муаммо чиққани учун клубни тарк этди.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика