RU

Последние новости

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  2 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  4 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  4 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  6 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  15 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  16 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  9 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  109 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

Пирло буюклигига яна бир исбот: У жароҳат туфайли фақат чап оёқда ўйнаган ва топ даражада ҳаракат қилган Новости

Пирло буюклигига яна бир исбот: У жароҳат туфайли фақат чап оёқда ўйнаган ва топ даражада ҳаракат қилган

Андреанинг 2011 йилдаги қаҳрамонларча ўтказган икки ойи.

Бир неча кун олдин Андреа Пирло "Ювентус"даги илк мавсумидан қизиқ бир жиҳатни эсга олди: "Фақат чап оёқда ўйнаган баҳсларим бўлган. Ўнг тиззам оғрирди, шу сабабли фақат бир оёқдан фойдаланишга тўғри келган. "Лечче", "Новара" ва "Наполи"га қарши шундай бўлганини эслайман".

Ишониш қийин бўлган ҳикоя. Аммо Пирло ёлғон гапирмаган, бироз бўрттириб юборган. Унинг гапида "фақат" сўзи ортиқчага ўхшайди, чунки Андреа ўнг оёғини ҳам ишлатиб турган. Лекин италияликнинг ўша пайтдаги ҳаракатларини кўрганингизда, уни чапақайдан ажрата олмаган бўлардингиз.


Бу Антонио Контенинг Туриндаги дастлабки мавсуми эди, "Ювентус" тезда ўртамиёна жамоадан соврин учун асосий даъвогарлардан бирига айланди. Жамоа Пирлонинг кучли сифатлари атрофида қурилган.


Конте ўша пайтда қуйидаги гапларни айтганди: "Андреадек футболчиларни топиш жуда қийин. Унинг техникаси юқори даражада. Тўп билан бўлсак у бутун жамоага хотиржамлик бағишлайди ва вазиятларни жуда яхши ўқийди. Агар бу иқтидорга ҳамма нима қилишни биладиган тизимни қўшсак, унинг сифатлари янада кучлироқ порлайди. Жисмоний ҳолат унинг кучли томони эмас, Пирлонинг фикрлаш ва тўп билан муомалада бўлиш қобилияти фантастик даражада. Тўғри шароитда у бутун жамоани бошқара олади".


Ўша йили Антонио айнан шу жараённи ишга туширган эди. Андреанинг жамоадаги обрўси жуда баланд бўлган. У "Милан"нинг кераксиз ўйинчисидан А Сериянинг йил футболчисига даъвогарлик қиладиган футболчисига айланди.

Ўшандаёқ Конте ва Пирло ўртасида ўзгача алоқа пайдо бўлганди. Андреа бир неча бор Антониони "даҳо" ва "фаолиятидаги энг яхши мураббий" деб атаганди.


"Агар Арриго Сакки даҳо бўлса, Контени нима деб атай, бундан яхшироқ сўз борми? Мен уни яхши мураббий деб ўйлагандим, аммо бунчалик эканлигини тасаввур ҳам қилмагандим. Керакли вақтда Антонига дуч келдим. У мени ҳаммадан кўпроқ ҳайрон қолдирди" - деб ёзганди Пирло ўз автобиографиясида.


Андреадан яна бир иқтибос: "Конте футболчилар бор кучини ишга солишини хоҳлайди. У сени максимал даражангдан ҳам яхшироқ ҳаракат қилишга ундайди".


Пирло тезда Конте маданиятига кўникди ва у учун кўп нарсаларга қодир эди. Масалан, тиззасидаги жароҳат билан ўйнаш. Ўйин Пирло атрофида қурилгани туфайли Конте билан шундай келишув бўлган: Андреа муҳим баҳсларда майдонга тушади, аммо Андреа ўнг оёғидан минимал даражада фойдаланади. Оддий футболчи учун бу ақлга сиғмайдиган ғоя эди. Аммо Пирло даҳоку.


Андреа жароҳат билан ҳаракат қилган ўйин натижалари:

Пирло жароҳатда ўтказган ўйинлари
26.11.2011Лацио - Ювентус 0:190 дақиқа
29.11.2011Наполи - Ювентус 3:390 дақиқа
04.12.2011Ювентус - Чезена 2:0ўйнамаган
09.12.2011Ювентус - Болонья 2:1ўйнамаган
12.12.2011Рома - Ювентус 1:190 дақиқа
18.12.2011Ювентус - Новара 2:080 дақиқа
21.12.2011Удинезе - Ювентус 0:090 дақиқа
08.01.2012Лечче - Ювентус 0:188 дақиқа


Пирло даволанаётган пайтда учрашувларнинг 76%да иштирок этди. "Чезена" билан баҳс А Серияда ўтказиб юборилган ягона учрашув бўлди ("Болонья"га қарши ўйин кубокда ўтказилган).


Жароҳат билан ўйнаш таваккал қарор эди: У майдонга тушиб, жамоадошларига ишонч бағишлаши мумкин, аммо жароҳатини оғирлаштириб олиши ҳам мумкин эди. Андреа ақлли футболчи бўлгани учун техникаси эвазига ўйинини ўзгартирди ва таваккални минималлаштиришга муваффақ бўлди.


Пирло қуйидагича ўйнади:

- Ҳақиқатдан ҳам кўпроқ чап оёқда пас берди. Унинг узатмалари аввалгидек юқори савияда қолди.

- У одатдагидан камроқ ҳимояга ёрдам берди. Бу ярим ҳимоячиларнинг юкламаларини оширди (айниқса Артуро Видалнинг), улар вазифаларини уддалай олмаганда, бу муваффақиятсизликларга олиб келарди.

- Видеода эса барчаси яхши таҳлил қилинган.

Андреа Пирлонинг статистикаси
Чапақай Пирло2011/2012Жароҳатсиз Пирло
85%Узатмалар аниқлиги87%
83%Узун паслар аниқлиги85%
1,9Зарбадан аввалги паслар3,4
ўртача 90 дақиқада


Андреанинг кўрсаткичлари умуман ўзгармаганда ғалати бўларди, аммо узатмалар ва узун паслар аниқлиги бироз пасайди, шунга қарамай топ даражада қолди. Бу зарбалардан олдинги паслар сонидаги ўзгаришлар. Бу ерда фақат жароҳатни эмас, тақвимни ҳам ҳисобга олиш керак. Ушбу жиҳат рақамларга таъсир қилди.


Энг ажойиби: Ҳатто жароҳатланган Пирло қийин пайтда ҳам тўп назорати бўйича А Сериянинг бошқа таянч ярим ҳимоячиларидан яхшироқ натижа кўрсатган. Рақиблар орасида ҳеч ким ҳужумга Пирлодек фойда бермасди (зарба учун ўртача 1,9та пас). Аниқлик ва узатмалар сони бўйича фақат Даниэле Де Росси ва Марк Ван Боммел рақобатчи бўлди, аммо уларда жароҳатлар кузатилмаганди.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика