RU

Последние новости

13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   19 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6

ПФЛга таклиф: Суперлигада биринчи даврани тугатиб, сўнгра жамоаларни 7тадан икки гуруҳга бўлган маъқулми? Новости

ПФЛга таклиф: Суперлигада биринчи даврани тугатиб, сўнгра жамоаларни 7тадан икки гуруҳга бўлган маъқулми?

Маълумки, карантин чоралари кучайтирилгани сабаб Суперлиганинг иккинчи рестарти 15 августга қадар сурилди.

ПФЛ 3 августдан Суперлигани давом эттиришни ҳамда 15 августгача биринчи даврани тугатиб олишни мақсад қилганди. Бироқ коронавирус авж олгани боис ўйинларни ўтказишга 15 августга қадар рухсат берилмайдиган бўлди. Натижада буёғига Суперлигани қай тарзда давом эттириш ҳамда қандай тугатиб қўйиш бўйича саволлар юзага кела бошлади. 

Вазиятдан келиб чиқиб 26та турдан иборат мусобақани шу тартибда давом эттириш осон бўлмайди. Бу кундан кунга равшан бўлиб бормоқда. Шу боис катта эҳтимол билан ПФЛ Суперлига форматини ўзгартиришга мажбур бўлади. Қуйида эса бу борада баъзи таклифларни илгари сурамиз. 

Биринчи давра тугатиб қўйилиши керак 

Биринчи давра тугашига 4та тур қолган. Суперлига қачондан давом этишини аниқ билмадиг-у, лекин барибир биринчи даврани тугатиб қўйишга тўғри келади. Бу спорт тамойилларига ҳам мос келади. "Тезкор студия" меҳмони бўлган ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев суҳбат давомида ёзги трансферлар муддатини ўзгартиришга ҳожат йўқлигини айтиб ўтди. Маълумки, ёзги дарча 10-31 август кунларига белгиланган. 

Агар 15 августдан яна фуnбол ўйинларига рухсат берилса, бу пайтда трансфер ойнаси аллақачон очилган бўлади. Майли, бу ўринда клублар трансфер билан шуғуллансин, лекин токи биринчи давра тугамагунча янги футболчини майдонга туширмасликни таклиф қиламан. Бу ҳам статистика учун яхши, ҳам рухсат берилса унда баъзи футболчилар бир даврада иккита клуб шарафини ҳимоя қилган бўлиб қолади. Бу эса чалкашликни келтириб чиқаради. Шунинг учун биринчи давра охирига қадар клублар ўз сафида янги футболчини ўйнатмагани маъқул. 

Иккинчи давра нима бўлади? 

Фараз қиламиз, август охирига қадар биринчи давра учрашувлари ўтказиб бўлинди. 15 кунда тўртта турни ўтказса бўлади. Фақат марказлашган ҳолда. Катта эҳтимол билан сентябргача уй-меҳмон тарзида ўйинларни ўтказишга имкон бўлмайди. Шу боис энг маъқул йўл барибир марказлаштирилган услуб бўлиб қолаверади. 

Агар иккинчи давра ҳам шу тартибда давом этади десак, унда тавқимда кунларни белгилаб олиш ниҳоятда мушкул бўлади. Негаки халқаро тақвимда 31 август - 8 сентябрь, 4-13 октябрь, 8-17 ноябрь ФИФА кунлари сифатида белгилаб қўйилган ва терма жамоамиз октябрь-ноябрь ойларида ЖЧ-2022 саралаш босқичи ўйинларида майдонга тушади. Табиийки бу ўринда терма жамоага яхши тайёргарлик кўриши учун кўпроқ кунларни ажратишга тўғри келади. Қолаверса сентябрь ойининг иккинчи ярмида "Пахтакор" Қатарда бўлади ва ОЧЛ ўйинларини ўтказади. 

Шундай қилиб ФИФА кунлари ва "Пахтакор" Осиё чемпионлар лигасидаги иштироки яна 13та турдан иборат иккинчи даврани тўлиқ ўтказишга халақит беради. Шу боис бу ўринда Суперлиганинг биринчи давраси якунларидан келиб чиқиб жамоаларни 7тадан икки гуруҳга бўлган ҳолда мусобақани тугатиб қўйишни таклиф қилмоқчимиз. 

Бу қандай бўлади? Биринчи даврадан кейин ҳамма клуб ҳисобида 13тадан ўйин бўлади. Кейин жадвал иккига бўлинади: 1-7 ўринлар "A" гуруҳга, 8-14 ўринлар "B" гуруҳга. Кейин 7та жамоалик тизим тартибига кўра мусобақа давом эттирилади. Бунда ҳар турда навбати билан биттадан жамоа дам олади. Умумий ҳисобда эса ҳар бир клуб 6тадан ўйин ўтказади. Бу эса 13тадан ўйин ўтказишга нисбатан камроқ ва шу орқали чемпионатни тугатиб қўйса бўлади. 

Айтайлик, 9-турдан сўнг Суперлига жадвали қуйидагича кўриниш олган. Жадвалнинг ҳозирги кўринишида "A" гуруҳида бўладиган жамоалар навбатдаги босқични қандай ўтказишади. Бунинг учун ҳам тайёр схема ишлаб чиқилган. P.S. Қуйидаги тақвим фақат ҳозирги жалвалдан келиб чиқиб тузилган. 

1. "Пахтакор"

2. АГМК

3. "Навбаҳор"

4. "Қўқон-1912"

5. "Металлург"

6. "Насаф"

7. "Бунёдкор"


1-тур

1-(8). "Пахтакор" дам олади

2-7. АГМК - "Бунёдкор"

3-6. "Навбаҳор" - "Насаф"

4-5. "Қўқон-1912" - "Металлург"


2-тур

(8)-5. "Металлург" дам олади

6-4. "Насаф" - "Қўқон-1912"

7-3. "Бунёдкор" - "Навбаҳор"

1-2. "Пахтакор" - АГМК


3-тур

2-(8). АГМК дам олади

3-1. "Навбаҳор" - "Пахтакор"

4-7. "Қўқон-1912" - "Бунёдкор"

5-6. "Металлург" - "Насаф"


4-тур

(8)-6. "Насаф" дам олади

7-5. "Бунёдкор" - "Металлург"

1-4. "Пахтакор" - "Қўқон-1912"

2-3. АГМК - "Навбаҳор"


5-тур

3-(8). "Навбаҳор" дам олади

4-2. "Қўқон-1912" - АГМК

5-1. "Металлург" - "Пахтакор"

6-7. "Насаф" - "Бунёдкор"


6-тур

(8)-7. "Бунёдкор" дам олади

1-6. "Пахтакор" - "Насаф"

2-5. АГМК - "Металлург"

3-4. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912"


7-тур

4-(8). "Қўқон-1912" дам олади

5-3. "Металлург" - "Навбаҳор"

6-2. "Насаф" - АГМК

7-1. "Бунёдкор" - "Пахтакор"


Шундай қилиб 7та тур билан (жамоалар сони тоқ бўлгани учун 6тадан ўйин бўлади) мусобақани якунлаб қўйиш мумкин. Қуйи еттиликдаги жамоалар учун ҳам ўйинлар механизми шу тартибда ишлаб чиқилади. Ва якунда чемпион, совриндорлар ҳамда аутсайдер номи маълум бўлади.

Бунда нимани ютамиз? Биринчи ўринда мусобақани тўлиқ якунлаб қўйишни. Иккинчидан, ҳар бир жамоа 13 та ўйин ўрнига 6тадан учрашув ўтказади ва ўйинларни уй-меҳмон тарзида (марказлаштириб эмас!) ҳафталик цикл бўйича ўтказиб оламиз. Қолаверса буёқда Кубокка ҳам бўш кунлар қолади. 

Бу схеманинг яна бир афзал томони, кучли жамоа билан кимдир уйда, кимдир сафарда ўйнайди. Бу энди кимнинг биринчи даврадан кейин қайси ўринни олишига боғлиқ. Ҳар ҳолда бу ҳам бир таклиф, холос. Албатта, якуний қарор барибир ПФЛ зиммасидаги иш бўлиб қолади.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика