RU

Последние новости

01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  0 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  1 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  0 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  1 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  4 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:28Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" – "Бавария". Таркиблар аниқ!  1 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  12 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  77 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0

ПФЛдаги энг зўр ишлаётган бўлим раҳбари - Бахтиёр Маметов Суперлиганинг янги титул ҳомийси "Coca Cola" ҳақида Новости

ПФЛдаги энг зўр ишлаётган бўлим раҳбари - Бахтиёр Маметов Суперлиганинг янги титул ҳомийси "Coca Cola" ҳақида

Бугун ПФЛ Суперлиганинг янги 2019 йилги мавсуми учун янги титул ҳомий билан шартнома имзолагани ҳақида расман ахборот берди.

Хабар ёзилишича, "Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Pepsi билан музокара олиб борган ҳамда икки ташкилот ўртасидаги шартнома бугун — 5 март куни имзоланиши керак эди. Бунгача ҳам Coca Cola компанияси ПФЛ билан музокара ўтказганди. Таклиф нисбатан яхшироқ бўлганига қарамай, ПФЛ 2018 йилги ҳомий — Pepsi вариантини маъқулроқ деб топган. Бироқ кеча — 4 март куни Coca Cola ўз таклифини ўзгартирди. Бу таклиф Профессионал футбол лигаси учун олдинга ташланган қадам бўлиши мумкин эди. Унга кўра, компания нафақат Суперлига, балки Ўзбекистон кубоги мусобақаси учун ҳам ҳомийлик қилади", - дейилган.

Қайд этиш керакки, ПФЛ янги мавсумга қуръа ташлаш маросимини "Pepsi" бренди остида ўтказган ва мазкур компания билан келишув узайтирилгани ҳақида Диёр Имомхўжаев алоҳида таъкидлаганди.

Бироқ ПФЛ расмий сайтини ёзишича, янги келишув амалга ошмаган ва музокаралар сўнгги палласида "Coca Cola" ПФЛга инкор этиб бўлмайдиган қулай таклиф билан чиққан. Натижада ПФЛ нисбатан қизиқарли ва қулай таклиф билдирган "Coca Cola" билан титул ҳомийлик бўйича келишувга эришди.

Биз мазкур ҳолатга янада аниқлик киритиш мақсадида ПФЛдаги энг яхши ва профессионал ишлаётган маркетинг бўлими бошлиғи Бахтиёр Маметов билан боғландик:

- "Шуни айтиш керакки, биз билан янги мавсумда Суперлига титул ҳомийси бўлишни истаган кўплаб компаниялар музокарага киришишди. Олдимизда танлов учун имконият пайдо бўлди. Музокаралар давомида биз учун энг қизиқарли ва рад этиб бўлмас таклифни айнан "Coca Cola" компанияси билдирди. ПФЛ "Pepsi" билан ўртадаги ҳамкорликни қадрлайди ва уларга ўтган йили тарихий воқеага сабабчи бўлишгани учун миннатдорчилик билдиради. Чунки айнан улар орқали илк бор Ўзбекистон чемпионати титул ҳомийга эга бўлганди. Ўртадаги келишув эса бир йилга мўлжалланганди. Биз изланишдан ва кўплаб ҳомий ва ҳамкорларни жалб этишдан тўхтамаймиз. Ҳали чемпионат давомида янада янги ҳамкорлар пайдо бўлиш эҳтимолини инкор этмайман. Чунки чемпионатимизга бўлган қизиқиш ва ўзаро ҳамкорлик қилмоқчи бўлган компаниялар сони анча ортган. Бу эса кишини қувонтиради. Бунга қадар эса биз "Ўзбекинвест" суғурта компанияси билан келишувга эришгандик. Шунингдек, ҳали бу ишлар давом этади. Қайд этиш керакки, ўзаро ҳамкорлик давомида нафақат улар бизга манфаатли таклифлар билан чиқишмоқда, балки биз ҳам ҳамкор ва ҳомийларни қизиқтира оладиган турли хил пакетлар тақдим этяпмиз. Яъни, бу келишувлардан ҳар иккала томон бирдек манфаатдор бўлмоқда".

Шу ўринда кўпчиликда тушунмовчиликлар келтириб чиқараётган ва ПФЛ бош директори маслахатчиси Диёр Имомхўжаев эълон қилган "Pepsi" компанияси билан янги келишув имзолангани қанчалик ҳақиқат деган савол туғилаётганди.

Мазкур ҳолат бўйича Бахтиёр Маметов вазиятни очиқлади:

- "Биз "Pepsi" билан янги мавсум учун ҳали шартнома имзоламагандик. Шу боисдан ҳам ҳеч қандай ўртадаги шартнома ёки келишув бекор қилингани йўқ. Шунчаки "Coca Cola"нинг қизиқарли таклифи танловни улар фойдасига қилишимизга асосий туртки бўлди. Бундан эса нафақат ПФЛ, балки бутун чемпионатимиз ютади, деб ўйлайман".


Суперлиганинг янги мавсуми бошланишига саноқли кунлар қолди. Клублар эса янги мавсумга тараддуд кўриш жараёнида айнан "Pepsi" бренди остидаги реклама ва баннерлар фойдаланишаётганди. Мазкур ҳолат баъзи муаммо ва қийинчиликларни туғдириши мумкин. Бу ҳолатда ПФЛ қандай йўл тутмоқчи? Бахтиёр Маметов бу юзасидан ҳам тушунтириш берди:

- "Тўғри, келишув чемпионатга саноқли кунлар қолганда расмийлаштирилди. Якунда титул ҳомий ўзгарди. Бу эса баъзи ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин. Бироқ клубларга тақдим этиладиган барча баннер ва реклама шитларини ПФЛ ўз зиммасига олади ва бу борада клублар ҳеч қандай зиён кўришмайди. Яъни, бу аввал ҳам бизнинг бўйнимиздаги иш. Умид қиламанки, чемпионат стартигача бу ишларга улгурамиз. Баъзи ишларга улгурмай қолишимиз мумкин. Суперлиганинг 1-туридан кейин ўртада ФИФА кунлари туфайли танаффус юзага келади. Биз эса мазкур танаффус пайтида қолган барча ишларни битиришга ҳаракат қиламиз".

ПФЛ ва "Coca Cola" ўртасидаги битим қанча муддатга тузилган?

Маркетинг бўлими бошлиғи Бахтиёр Маметов Суперлиганинг янги титул ҳомийси "Coca Cola" билан келишувни келаси йили яна узайтириш банди билан 1 йилга мўлжалланганлигини маълум қилди. Шартноманинг қолган шартлари, яъни "Coca Cola" ПФЛга қанча маблағ ўтказиб бериши эса ошкор этилмади. Сабаби, ўзаро келишувга кўра, шартнома бандида буни ошкор этилмаслиги алоҳида кўрсатилган экан.

Шунингдек, Бахтиёр Маметов яқин орада ПФЛ ва "Coca Cola" компанияси вакиллари билан ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилаётганини таъкидлади.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика