RU

Последние новости

21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 21:44АПЛ. "Челси" - "Астон Вилла" учрашуви асосий таркиблари маълум!  0 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  3 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  11 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  3 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  18 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  2 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  2 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  15 17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  7 17:13"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди  2

ПФЛ “Навбаҳор”ни огоҳлантирди Новости

ПФЛ “Навбаҳор”ни огоҳлантирди

Теги :  Навбаҳор
“Навбаҳор” футбол клубининг юксалишида вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевичнинг хизмати анча катта.

Шахсан унинг ташаббуси билан “Навбаҳор” стадионида катта ҳажмдаги реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Клуб бош аренаси майсаси 2019 йил экваторида “Насаф” футбол клубиникидек кўриниш олиши йўлида ишлар давом этмоқда.

Вилоят ҳокимининг бу эътибори самараси ўлароқ “Навбаҳор” ўтган мавсум совриндорлар сафига қайтди. Келаси мавсумда жамоа чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири бўлиши кутиляпти.

Бироқ клубда фаолият олиб бораётган айрим раҳбарлар “Навбаҳор” футбол клубининг имиджига путур етказиши мумкин. Жамоанинг футзалчилар ва аёл футболчилар олдида қарзи бўлишига қарамай, асосий жамоа Туркия йиғинига жўнаб кетди. ПФЛ бу ҳақда клубни расман огоҳлантирганига қарамай, жамоа ўз билганича иш тутди.

“Навбаҳор” уч кун муддат ичида бу борада тушунтириш бериши талаб этилади. Йўқса, клубни катта миқдорда жарима кутади. ПФЛ мазкур жаримани ўз ҳақини ололмай юрган футзалчи ҳамда аёл футболчилар учун сарф этади.

Шунингдек, “Навбаҳор” қарзлар билан боғлиқ муаммони ҳал қилмагунига қадар бирорта ҳам футболчини ПФЛ рўйхатидан ўтказа олмайди. Реконструкция қилинаётган стадион клуб ривожи ва Наманган футболи тараққиёти йўлида хизмат қилишига шубҳа йўқ. Бироқ ишлар профессионал тарзда йўлга қўйилмагунига қадар, “Навбаҳор” кейинги операцияларини амалга ошира олмайди. 

Клуб, шунингдек, жамоа бош директори ҳақида ҳам расмий маълумот бериши ва унинг мақомини ПФЛ талаби бўйича белгилаб бериши талаб этилади. ПФЛ билан мулоқотга киришаётган клуб вакили ҳеч қандай мақомга эга бўлмагани ҳолатида унинг фикрлари инобатга олинмайди. Клубга ҳеч қандай алоқаси бўлмай туриб, унинг ишларига аралашаётган шахслар эса ЎФА томонидан дисквалификация қилинади. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика