RU

Последние новости

16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  0 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  8 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  2 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  1 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:03ОКМК "Бухоро"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:46Виктор Гёкереш "Арсенал"га трансферидан олдин Лондонда бизнес бошлаган  0 12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  1 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  8 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  12

ПФЛ: "Истиқлол" футбол клуби бўйича маълумот Новости

ПФЛ: "Истиқлол" футбол клуби бўйича маълумот

Фарғонанинг “Истиқлол” футбол клуби стадион билан боғлиқ масала ижобий ечим топмаганидан келиб чиқиб, Про лига мусобақасидан чиқиб кетиш борасида расмий хат йўллади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу ҳақда маълумотнома тайёрлаб, уни ЎзПФЛ Ижроқўмига киритди. 

Бу вақтда “Истиқлол” футбол клуби ўз сафида тўп сурган футболчиларнинг бошқа клублар билан шартнома имзолашига қаршилик кўрсатмади. Пандемия даври барча учун ноқулайликлар туғдираётганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ футболчилар ишсиз қолмаслиги учун уларнинг шартномаларини янги клублари учун рўйхатдан ўтказди. 

Бу жараёнлар фонида ЎзПФЛ Фарғона вилояти ҳокими ҳамда “Истиқлол” футбол клуби таъсисчилари билан музокара ўтказди. Жамоанинг хусусий экани, бир неча йиллардан буён қуйи лигада муаммоларсиз иштирок этиб келаётганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ “Истиқлол”ни сақлаб қолишдан, шунингдек, эндигина олдинга силжиётган Про лига турнир жадвали ўзгаришсиз қолишидан манфаатдор эканлигини билдирди. 

Айни вақтда “Истиқлол” стадиони билан боғлиқ масала юзасидан оғзаки келишувга эришилган. Ишлар расмий мақомга кўчгунига қадар ЎзПФЛ турнир жадвалига ўзгартириш киритмайди. Шунингдек, ЎзПФЛ Ижроқўми вакилларининг “Истиқлол” футбол клубининг мусобақадан чиқиб кетиши борасидаги баёнини тўлиқ имзолатишга шошилинмайди. 

ЎзПФЛ “Истиқлол” футбол клуби иштирокидаги кечиктирилган икки учрашувни 14-турга қадар ўтказиб олиш режасини ишлаб чиққан ва бу борада Про лига клублари вакиллари билан келишувга эришган. Ташкилот бу борадаги кейинги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиб боради.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика