RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  18 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

ПФЛ директори "Навбаҳор"ни бошқалар билан таққослади Новости

ПФЛ директори "Навбаҳор"ни бошқалар билан таққослади

Теги :  Навбаҳор
Келинг, халқаро майдонда ўйнашига фақат ҳакамлар ҳалал бераётгани айтилаётган "Навбаҳор" клуби статистикасига эътибор қиламиз.

Техник-тактик ҳаракатлар самарадорлиги бўйича "Навбаҳор" Суперлиганинг 9-жамоаси. Кетма-кетликда "Пахтакор", "Локомотив", "Бунёдкор", "Қизилқум", АГМК, "Насаф", "Андижон", "Металлург" клублари ундан олдинда.

Тўп ошириш самарадорлиги бўйича "Навбаҳор" Суперлигада яна 9-жамоа. "Пахтакор", "Локомотив", АГМК, "Насаф", "Бунёдкор", "Металлург", "Андижон" ва "Қизилқум" ундан олдинда.

Ўйин тезлиги бўйича "Навбаҳор" 6-жамоа. "Пахтакор", АГМК, "Насаф", "Бунёдкор", "Локомотив" унда олдинда.

Тўпни ушлаб туриш борасида "Навбаҳор" 9-жамоа. "Локомотив", "Пахтакор", "Андижон", "Бунёдкор", "Қизилқум", "Насаф", "Металлург", АГМК ундан олдинда.

Яккакурашлардаги устунлик борасида "Навбаҳор" 13-ўринда. Фақатгина "Машъал" ундан ёмонроқ натижа қайд этган, қолган клублар устунроқ.

Стандарт вазиятлар самарадорлиги бўйича "Навбаҳор" 7-ўринда. АГМК, "Сурхон", "Қизилқум", "Қўқон-1912", "Андижон" ва "Сўғдиёна" олдинда.

Дарвозага берилган зарбалар самарадорлиги бўйича "Навбаҳор" 13-ўринда. Фақатгина "Қўқон-1912" ундан ортда, қолган ҳамма олдинда.

Рақиб пасидан кейин тўпни эгаллаб олишда "Навбаҳор" 9-ўринда, тўпни илиб кетиш бўйича 9-ўринда, тўпни олиб юришда 7-ўринда. "Навбаҳор" қоида бузиш бўйича лиганинг 4-жамоаси. Ва фақатгина алдамчи ҳаракатларда "Навбаҳор" лигада етакчи. 57 та шундай ҳаракатнинг 44 таси аниқ чиққан. Аммо бу билангина катта ғалабаларни қўлга киритиб бўлмайди.

Менимча, "Навбаҳор" халқаро майдон учун чиндан ҳам йўлланма олишни истаса, ўйин сифатини ошириши лозим. Бунда айрим мураббийлар VAR камерасига ўта яқин жойда туриш учун эмас, машғулотларда астойдил ишлаш учун ҳаракат қилиши муҳим.

P.S. Юқоридаги ҳаракатларга ҳакамларнинг умуман алоқаси йўқ", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Рейтинг: +54   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика