RU

Последние новости

21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  8 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  2 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  28 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  23 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3

ПФЛ - бир қадам олдинда. ЎФА ҳамон жим Новости

ПФЛ - бир қадам олдинда. ЎФА ҳамон жим

4 февраль куни ПФЛ ОАВ ходимлари учун очиқ молиявий ҳисобот ўтказди.

Йиғилишда ўтган бир йил давомида ПФЛ қанча харажат қилгани-ю, қанча даромад топгани ҳақида гап борди. ПФЛ олдинлари ҳам йил якунларига бағишланган тадбирлар ўтказарди. Айтайлик, Фарҳод Магометов пайтида турли статистикалар келтириларди-ю, лекин молиявий рақамлар ошкор қилинмасди. Бу йилги ҳисобот эса ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев такрор ва такрор айтишни хуш кўрадиган шаффофлиги билан ажралиб турди. 

Футболда шаффофлик бўлгани яхши. Чунки футбол бу - халқ ўйини. Бу ерда ҳеч қанақа сир бўлмаслиги керак. ПФЛнинг очиқ молиявий ҳисоботи ошкоралик сари ташланган катта қадам деб ўйлайман. ПФЛ бу ҳисобот орқали ҳамма билан очиқ ишлашга тайёр эканини маълум қилди. 

Энди эса юриш навбати ЎФАга. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам худди ПФЛ каби очиқ молиявий ҳисобот ўтказиши лозим бўлади. Чунки ЎФАга ҳам бериладиган саволлар кўп: 2021 йилги мавсум қандай ўтди? Миллий терма жамоанинг ЖЧ саралашдаги муваффақиясизлиги кенг таҳлил қилиндими? Терма жамоалар раҳари этиб нега айнан Усмон Тошев тайинланди? Сречко Катанецнинг маоши қанча ва унинг олдига қандай талаблар қўйилган? Нима учун Сервер Жепаров ўрнини ўсмирлар термасида Рауф Инилеев эгаллади? Рауф Талгатовичнинг футболга қарашлари эскирмаганми? 

Хуллас шу ва шунга ўхшаш саволларга энди ЎФА раҳбариятининг жавоб беришига тўғри келади. Лекин ҳамма гап бу саволларга жавоб бера оладиган раҳбар бор-йўқлигида. ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов ўтган йил ҳакамларни йиғиб, жуда яхши учрашув ташкил қилди. Очиқ савол-жавоблар бўлди. Лекин ЎФА номидан ҳисобот беришга тайёрми, бу бошқа масала. 

Ҳозирги мухлис раҳбар фақат тайинланган куни ОАВ билан учрашиб, бошқа пайт жим юришини хоҳламайди. Ҳозирги мухлис жуда зукко. Уларга имкон қадар тез-тез ҳисобот бериб туриш лозим. Ўтган бир йил ичида амалга оширилган ишлар, ютуқ ва камчиликлар ҳақида билишни ким ҳам истамайди дейсиз.

Барса Блогер.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика