RU

Последние новости

03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  42 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  3 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  1 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  14 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  1 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  2 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2

Петров АГМК Тожикистон клубига ютқазганидан кейин нималар деди? Новости

Петров АГМК Тожикистон клубига ютқазганидан кейин нималар деди?

Ўз тарихида учинчи марта футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашган АГМК яна гуруҳдан чиқа олмади.

Олмалиқ шаҳри жамоаси бугун Тожикистоннинг "Сипар" клуби билан беллашиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Маълумки, аввалги иккита баҳс ҳам рақиблар фойдасига ҳал бўлганди. Бугунги ўйиндан кейин АГМК бош мураббийи Александр Петров шундай деди:

- "Афсус, яна ютқазиб қўйдик. Лекин кўп ҳам тушкунликка тушиш керак эмас, чунки бизни футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари кутмоқда. Биз бу мусобақада иштирок этиш орқали яхши тажриба тўпладик. Шу ўринда меҳмондорчилик учун ташкилотчиларга раҳмат айтаман".

Ўз навбатида ўйиндан кейин "Сипар" клуби устози Бенямин Эгбали ҳам фикрларини билдириб ўтди:
- "Ўйин жуда қийин кечди, лекин ғалаба қозона олдик. Бу ютуқ Тожикистон футзали учун кўп нарсани англатади. Бизда ҳам футзал ривожланяпти, буни бугунги натижа ва ўйин кўрсатиб берди. Бундай турнирлар Осиё футзали учун ниҳоятда керак, чунки клублар халқаро доирада қанча кўп ўйнаса, футзал шунча шаклланиб боради".

Шундай қилиб АГМКнинг мусобақадаги иштироки тугади. АГМК барча ўйинларда мағлуб бўлган ҳолда гуруҳда охирги ўринни эгаллади. Тўплар нисбати ҳам жуда хунук кўриниш олди: 3-15.

Рейтинг: -48   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика