RU

Последние новости

15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  0 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  4 14:29"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков  5 14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  3 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  0 13:42"Пахтакор" Педру Морейра қисқа таътилга чиққанини эълон қилди. Жамоани вақтинча Камолиддин Тожиев бошқаради  14 13:27"Челси" футболчиси "Фламенго" диққат марказида  0 12:53"Ямални икки футболчи қўриқлайди" — Симоне Инзаги  20 12:25Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди  2 11:57Гвардиола аргентиналик иқтидорни "Барселона"дан тортиб олмоқчи  3 11:31ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди  19 11:10“Реал“ Трентни клублар ўртасидаги ЖЧда иштироки учун “Ливерпул“га қанча пул таклиф қилгани маълум  3 11:00Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди  18 10:45“Арсенал“ футболчиси фаолиятини Бразилияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  3 10:22“Байер“ бош мураббийлигига номзодлар маълум қилинди  2

Пешқадам "Локомотив" охирги ўриндаги "Шўртан" меҳмони бўлади Новости

Пешқадам "Локомотив" охирги ўриндаги "Шўртан" меҳмони бўлади

Олий лигада чемпионлик учун курашаётган "Локомотив" навбатдаги турни сафарда "Шўртан"га қарши ўтказади. Ғузорда бўладиган баҳс ҳар иккала жамоа учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Негаки "Локо" чемпионлик сари ҳаракат қилаётган бўлса, "Шўртан" олий лигада қолиш учун кураш олиб бормоқда.

Олий лиганинг 5-тур якунларига кўра "Локомотив" 13 очко билан биринчи ўринда бормоқда. "Шўртан" ҳисобида эса умуман очко йўқ ва улар охирги ўринни эгаллаб туришибди. "Локомотив" бунгача ўтгазилган беш ўйиндан тўрттасида ғолиб бўлиб, бир бор дуранг ўйнаган бўлса, "Шўртан" ҳамма учрашувда имкониятни бой берди.

"Шўртан" ортда қолган беллашувларда атиги тўртта гол уриб, ўз дарвозасидан 10та тўп ўтказиб юборди. Ғузорликлар таркибида Лазиз Убайдуллаев, Игорь Таран ва Аббос Омонов биттадан гол уришди. Шунингдек, "Насаф" ҳимоячиси Шерзод Аъзамов ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган. "Локомотив" эса олий лигада энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди - 14та. Темурхўжа Абдухолиқов бешта гол билан биринчи ўринда бораётган бораётган бўлса, Сардор Мирзаев ҳисобида тўртта, Марат Бикмаевда иккита, шунингдек Кахи Махарадзе, Санжар Шоаҳмедов ва Сервер Жепаров ҳисобида биттадан гол бор.  

Олий лига-2016. "Шўртан" натижалари:
1-тур. "Насаф" - "Шўртан" 2:1
2-тур. "Шўртан" - "Қизилқум" 0:1
3-тур. "Металлург" - "Шўртан" 3:2
4-тур. "Шўртан" - "Бунёдкор" 0:1
5-тур. "Навбаҳор" - "Шўртан" 3:1

"Шўртан" сафида гол урган футболчилар:
Лазиз Убайдуллаев (1)
Игорь Таран (1)
Аббос Омонов (1)
Шерзод Аъзамов ("Насаф", автогол)

Олий лига-2016. "Локомотив" натижалари:
1-тур. "Навбаҳор" - "Локомотив" 2:3
2-тур. "Андижон" - "Локомотив" 1:3
3-тур. "Локомотив" - "Нефтчи" 4:0
4-тур. "Сўғдиёна" - "Локомотив" 1:1
5-тур. "Локомотив" - "Машъал" 3:1
 
"Локомотив" сафида гол урган футболчилар:
Темурхўжа Абдухолиқов (5)
Сардор Мирзаев (4)
Марат Бикмаев (2)
Санжар Шоаҳмедов (1)
Кахи Махарадзе (1)
Сервер Жепаров (1)

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика