Перу сардори ЖЧ-2018га расман бормайдиган бўлди
15 мая 2018 01:43
Новости


Перу сардори ЖЧ-2018га расман бормайдиган бўлди
Перу терма жамоаси сардори Хосе Паоло Герреро ЖЧ-2018га бормаслиги расман маълум бўлди.
Спорт арбитраж суди (CAS) WADA, яъни Бутунжаҳон антидопинг ташкилоти талаби билан футболчининг 6 ойлик дисквалификация муддатини 14 ойга узайтирди. Аслида Герреро 3 ноябрь куни 12 ой муддатга четлатилган эди.
Шу тариқа, Герреронинг ЖЧ-2018да иштирок этмаслиги расман ойдинлашди. Ҳозирда Перу терма жамоаси сардорига Москванинг “Локомотив” клуби қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Герреронинг қон таркибида кокаин метаболити – бензоилэкгонин моддаси топилган эди. Допинг-таҳлил ўтган йилнинг 5 октябрь куни Аргентинага қарши кечган ЖЧ-2018 саралаш ўйини олдидан олинганди.
Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости

Комментарии