RU

Последние новости

23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  0 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  2 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  2 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  2 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  11 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  61 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1

"Персеполис"га қарши "Насаф"нинг яширин режаси мавжуд Новости

"Персеполис"га қарши "Насаф"нинг яширин режаси мавжуд

Ўзбек футбол мухлислари ажойиб кайфиятда бугунги "Персеполис" - "Насаф" тўқнашувини интизорлик билан кутишмоқда.

Кечаги "Локомотив"нинг чиройли ғалабаси мухлислардаги юқори иштиёқни янада оширди. 

"Насаф"нинг "Ал Файсали" устидан қозонган йирик ғалабаси тарихда қолди. Жамоа энди гуруҳ босқичини янги саҳифадан бошлаши лозим. Гуруҳ босқичидаги илк рақиб ўта жиддий. Эроннинг энг кучли клуби "Персеполис"га қарши баҳс ҳар қандай жамоа учун ҳақиқий имтиҳонга айланади. Бу жамоани ўз уйида, яъни "Озоди"да таслим этишни эса саноқли жамоалар уддалаган.

"Озоди"да "Персеполис"ни энг кўп хафа қилган жамоа - "Бунёдкор".
"Персеполис" ОЧЛдаги ўйинларда сўнгги бор "Озоди"да 2012 йил "Ал Ҳилол"дан мағлуб бўлган. Шундан сўнг жамоа ўз уйида мағлубият нималигини билмай келмоқда.

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ушбу ўйинга алоҳида режа ўйлаб қўйганига шубҳа йўқ. "Персеполис"га қарши баҳсда "аждарлар" одатий тактик услубдан воз кечган ҳолда иккинчи тактик режага ўтишади. Жамоанинг Эронга учиб кетган таркиби оммага эълон қилинмади. Бу Рўзиқул Бердиевнинг ўзига хос рақибни чалғитувчи режаларидан бири эканлигига шубҳа йўқ. Бунга қадар эса "Насаф" Қаршида "Динамо" билан назорат ўйинида майдонга тушганди. Айнан ўша ўйинда ҳам Бердиев туширган таркиб ва қўлланган тактик режа сир сақланди. Буларнинг бари рақибга учрашувдан олдин карталарни очиб кўрсатмаслик учун қилинган ишлар.

Гарчи бизда "Динамо" билан ўйинда қайси таркиб ўйнагани ва Эронга айнан кимлар кетгани ҳақида аниқ маълумот бўлмасада, Бердиев нималарни ўйлаб қўйганини тахмин қилиш қийин эмас.

"Насаф" устози "Персеполис" қандай кучга эга эканлигию, жамоа айни пайтда ўйин тонусига кириб олганини яхши тушуниб турибди. Бу рақиб ўша кунги "Ал Файсали"дан ўйин бобида ҳам, даража бўйича ҳам тубдан фарқ қилади. Эронликлар таркибида бир қатор кучли футболчилар ва ижрочилар мавжуд. Бердиев эса янгиланган ва ёшартирилган таркиб билан "Персеполис"га жиддий ташвиш туғдиришга қийналиши табиий. Шу боисдан "аждарлар" рақибдан келиб чиққан ҳолда бу ўйинга режа тузишган.

Хўш, Бердиев ўйлаб қўйган тактик режа қандай? Таркибда қандай сюрпризларни кўришимиз мумкин?
Аввало шуни қайд этиш керакки, "Насаф"нинг "Персеполис"га қарши ўйинда қўллайдиган тактикаси жамоа учун янгилик бўлмайди. "Насаф" бугунги ўйинда катта эҳтимол билан одатдагидек 4-2-3-1 схемасида эмас, балки Бердиев охирги йилларда муҳим учрашувларда қўллаётган 3 нафар марказий ҳимоячидан иборат тактик схемада ҳаракат қилади. Яъни жамоа 3-4-3 тактик схемасида ўйнайди. Ушбу схемада кимлар қайси позицияни эгаллайди?Бу услуб янгилик эмас, лекин бугунги ўйинда "Насаф"нинг янги сербиялик ўнг қанот ҳимоячиси Славко Лукичнинг ўйнайдиган нуқтаси кўпчилик учун кутилмаган бўлиши мумкин. Чунки Бердиев ушбу беллашувда марказий ҳимояни Славко Лукич, Игорь Голбан ҳамда Умар Эшмуродов "учлиги" орқали қуради. Қанотларда номинал қанот ҳимоячилари эмас, балки бутун қанот бўйлаб жавобгар бўладиган "латерал" футболчилар ҳаракат қилишади. Ўнг қанотда Дониёр Нарзуллаевни кўрсак, чап қанот Шароф Муҳиддинов зиммасига қолади. Марказий ярим ҳимоя эса доимгидек Одилжон Ҳамробеков ҳамда Азиз Ғаниев гарданига тушади. Драган Черандан эса Бердиев "ложная девятка", яъни ўзбекча айтганда "алдамчи тўққизинчи" сифатида фойдаланади. Ҳужумда унга кўмаклашиши кўзда тутилган Жасур Ҳасанов/Бобир Абдихолиқов ҳамда Ислом Кенжабоев эса икки қанотдан марказроққа кўчиб ўйнашади.

Ҳали таъкидлаганидек, бу тактик услубдан Бердиев аввал ҳам фойдаланган. Рақибдан ва "Насаф"нинг ҳозирги мавжуд таркибидан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш мумкинки, айнан шу услуб кўпроқ наф келтириши мумкин. Чунки уч нафар марказий ҳимоячи билан ўйнаш орқали "Персеполис"нинг ўткир найзали ҳужумчиларига жарима майдончаси ичида эркинлик бермасликка эришиш мумкин. Шунингдек, "Насаф" имкон қадар тўп билан ўйнашга урғу бериши лозим. Мухлисларнинг фантастик қўллаб-қувватлаши остида эронликлар зўр ҳужумга берилишади ва "Насаф" бутун учрашувни ҳимояда бир текис ўтказиш эҳтимоли кескин пасаяди. Чунки рақибнинг ўта кучли босими натижасида ҳимояда муаммолар пайдо бўлиши мумкин. "Персеполис"ни ўйинини издан чиқариш ва зарарсизлантиришнинг энг осон йўли бу рақибни тўпсиз қолдириш.

"Насаф"нинг таянч зонаси ҳукмдорига айланган Ҳамробеков ва унинг энг яқин кўмакчиси Азиз Ғаниев зиммасидаги масъулият икки карра ошади. Ғаниев энди нафақат диспетчерлик вазифасини уддалаши, балки таянч нуқтасида жамоаси ҳимояланаётган пайтда ҳам кенг кўламдаги ишни бажаришга Ҳамробековга ёрдамлашиши лозим. Муҳими, бу икки Осиё чемпионлари "Озоди"даги фантастик муҳит таъсирига тушиб қолмасликлари лозим. Айнан шу нарса таъсирини енгиб ўтишса, бу футболчиларнинг қандай салоҳиятга эга эканликларини яхши биламиз.

Эҳтиёт бўлиш керак
"Персеполис"нинг ҳужум чизиғи ниҳоятда кучли. Жамоа сафида бир қатор кучли ижрочилар мавжуд. Гарчи жамоани Меҳди Тареми тарк этган бўлсада, Али Алипур ва Годвин Менша сингари кучли форвардлари бор. Бу иккала ҳужумчи рақиб жарима майдончаси ичида исталган пайтда "қотил"га айланиши мумкин.

Бранко Иванкович жамоани асосан 4-4-2 тактик схемасида ўйнатишни хуш кўради. Икки нафар таянч ярим ҳимоячи билан ўйнайдиган "Персеполис"нинг ҳимоя қурғонини ёриб ўтиш ҳам ниҳоятда мушкул вазифа. Жамоа футболчилари жисмонан анча бақувват ва иккинчи қаватда жуда хавфли. "Насаф"нинг жуссаси нисбатан кичик футболчилари уларга жисмоний курашда ютқазишлари мумкин. Лекин техник ва тактик тарафлама уларни заиф нуқтасидан фойдаланишга ҳаракат қилишлари лозим. Бу ўйинда "Насаф"нинг тезкор футболчилари Ислом Кенжабоев, Жасур Ҳасанов, Бобир Абдихолиқов ўз имкониятларини максимал ишга солишлари зарур. "Персеполис" ҳимоясини айнан тезлик орқали бузиб ўтиш нисбатан осонроқ.

"Насаф"нинг яна бир асосий ва самарали қуроли - стандарт вазиятлари. "Аждарлар" бурчак ва жарима зарбаларида анча хавфли. Азиз Ғаниев, Одил Ҳамробеков ҳамда Драган Черан ўзининг кучли зарбаларини кўпроқ ишга солишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

"Персеполис"нинг тахминий таркиби (4-4-2): Алиризо Беиранвард - Содиқ Муҳаррами, Жалол Ҳуссайни, Шожа Ҳалилзода, Муҳаммад Ансари - Фаршад Аҳмадзода, Ҳуссайин Маҳини, Муҳсин Рабиека, Воҳид Амири - Годвин Менша, Али Алипур.
"Насаф"нинг тахминий таркиби (3-4-3): Санжар Қувватов - Славко Лукич, Игорь Голбан, Умар Эшмуродов - Шароф Муҳиддинов, Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Дониёр Нарзуллаев - Жасур Ҳасанов, Драган Черан, Ислом Кенжабоев.

Рўзиқул Бердиев ва "Насаф" Эрон сафаридан ҳозиргача мағлуб сифатида қайтиб келмаган. Бердиев мураббийлик фаолиятидаги ОЧЛдаги илк мавсумидаёқ "Насаф" билан даҳшатли "Озоди"да "Истиқлол" билан беллашган ва дуранг ўйнаганди. Яъни "Озоди"даги фантастик муҳит "Насаф" ва Бердиевни қўрқита олмайди. Аксинча, "Персеполис"ни гарчи ўз уйида бўлсада ўзбек жамоалари қўрқитиб қўйган! Буни Қосимов бошчилигидаги "Бунёдкор" исботлаган. "Насаф" эса ўша эса ўзбек жамоаларининг "Озоди"даги муваффақиятини такрорлашга қурби етади. Муҳими, ўз кучига бўлган ишончни жамоа майдонга тушгач ҳис эта олишида.

Эроннинг "қизил армия"сига қарши ўзбек "аждарлар"и муносиб "жанг" қилишларига ишонамиз. "Насаф" камида Эрон сафарларидаги ёқимли анъанани бузмайди, деган умиддамиз.

"Аждарлар" ўз оловларини пуркайдиган пайт етиб келди. Жабрланувчи эса "Персеполис" бўлиши керак...

Автор :
Рейтинг: +75   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика