Перишич "Тоттенхэм" билан 2 йиллик ва 6 млн евро маошлик шартнома имзолайди. "Интер" хавбеки Лондонга тиббий кўрик учун келди
30 мая 2022 15:18
Новости
Перишич "Тоттенхэм" билан 2 йиллик ва 6 млн евро маошлик шартнома имзолайди. "Интер" хавбеки Лондонга тиббий кўрик учун келди
Иван Перишич "Тоттенхэм"га ўтишга яқин.
"Интер" ярим ҳимоячиси Лондонга учиб келди. У бугун тиббий кўрикдан ўтади.
Хорват Лондон клуби билан 2 йиллик шартнома имзолайди. Унинг маоши бир мавсум учун 6 миллион еврони ташкил этади.
Перешичнинг "Интер" билан шартномаси июнда якунига етади. У "Тоттенхэм"га эркин агент мақомида ўтади.
33 ёшли футболчи ўтган мавсум А Серия доирасидаги 35та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 7та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии